LG эгилувчан смартфоннинг ноодатий версиясини намойиш этди

LG эгилувчан смартфоннинг ноодатий версиясини намойиш этди
Технология
22:11, 29 ноябрь 2018
1 652
0

"LG Electronics" компанияси Жанубий Корея интеллектуал мулк идорасидан букланадиган янги смартфон учун 
патент олди.

Ишланма катта эгилувчан дисплейдан иборат бўлиб, у смартфоннинг уч томонини ўраб, корпусни тўлиқ эгаллайди. Очиқ ҳолатида эса смартфон катта бир планшетга айланиб қолади. Йиғилган ҳолатида эса экран магнитлар билан қотириб қўйилади.

Аввалроқ сиздирилган маълумотларга кўра, LG смартфонининг эгилувчан дисплейли варианти "Flex", "Foldi" ёки "Duplex" номини олиши мумкин. Компания бундай смартфон устида бир неча йилдан бери иш олиб бормоқда.

Айни вақтда вазиятдан бохабар манбаларнинг таъкидлашича, LG бу йўналишда биринчи қурилма чиқарган компания мақомини олишга эмас, балки фойдаланувчиларга ҳақиқатан ҳам керакли восита чиқаришга эътибор қаратмоқда.

LG компанияси 2013 йили эгилувчан POLED-экранли "LG G Flex" смартфонини бозорга чиқарган эди. Смартфоннинг ўзи букилмасди, лекин экран фойдаланувчининг телефон суҳбати вақтидаги юзига мос тарзда эгилган кўринишда эди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
"Сўғдиёна" клуби Осиёнинг энг яхшилари сафига киритилди "Сўғдиёна" клуби Осиёнинг энг яхшилари сафига киритилди
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йил якунига кўра Осиёнинг энг яхши 29 та клуби рўйхатини...
27.01.23
48
0
Facebook ва Instagram Трампнинг аккаунтларини блокдан чиқаради Facebook ва Instagram Трампнинг аккаунтларини блокдан чиқаради
Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta компанияси АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг...
27.01.23
49
0
18+