BlackBerry’нинг янги QWERTY-смартфони Европада сотувга чиқарилади

BlackBerry’нинг янги QWERTY-смартфони Европада сотувга чиқарилади
Технология
21:28, 01 ноябрь 2018
2 310
0
Ҳозирда BlackBerry смартфонлари билан шуғулланаётган Хитойнинг TCL Communication компанияси янги BlackBerry KEY2 LE смартфони учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлади. Бу июнь ойида намойиш этилган BlackBerry KEY2 смартфонининг соддалаштирилган ва арзонроқ версиясидир.

Android 8.1 Oreo операцияси тизими остида ишлайдиган BlackBerry KEY2 LE смартфонининг бир SIM-картали, хотираси 32 гигабайтга тенг бўлган версияси 399 евродан таклиф қилинмоқда. Икки SIM-картали 64 гигабайтлик версияси нархи 429 доллар.

BlackBerry KEY2 LE смартфони QWERTY-клавиатураси қурилманинг ўзига ўрнатилган форм-фактор моноблок кўринишида чиқарилган. Орқа панелида қўшкамера мавжуд, бармоқ изи сканери эса space (пробел) тугмасига интеграция қилинган.

Смартфонга тасвир аниқлиги 1620х1080 пиксель бўлган 4,5 дюймлик сенсор дисплей, 13+5 мегапикселлик асосий камера ва 8 мегапикселлик фронтал камера ўрнатилган.

Қурилма Qualcomm Spandragon 636 процессорида ишлайди, оператив хотираси 4 гигабайт ва флеш-хотираси 32 ёки 64 гигабайт бўлиб фарқланади. Аккумулятори сиғими 3000 мАс. Ўлчамлари 150,25 x 71,8 x 8,35 мм, оғирлиги — 156 гр.

Қурилма иккита SIM-картани (қимматроқ версияси), 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 5 LE, GPS, NFC технологияларини қўллаб-қувватлайди, FM-радиоси, USB Type-C порти ва қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик туйнуги бор.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жаримани тўламаган автотранспортлар жарима майдонида Жаримани тўламаган автотранспортлар жарима майдонида
Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига алоҳида эътибор талаб қилинади. Лекин...
27.11.23
72
0
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг  ҳаёт дахлсизлиги  ҳуқуқи қандай ифодаланган Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи қандай ифодаланган
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 30-моддасига кўра ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога...
24.11.23
49
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика