Швейцария компанияси «Ҳамкорбанк» акциядорига айланди

Швейцария компанияси «Ҳамкорбанк» акциядорига айланди
Банклар
21:21, 09 ноябрь 2018
2 531
0

«Ҳамкорбанк» Ўзбекистоннинг йирик акциядорлик тижорат банкларидан бири саналиб, халқаро молия институтлари томонидан қўллаб-қувватлангани ҳисобига ривожланишнинг кейинги босқичига ўтмоқда. Активларни бошқариш ва ривожланишни сармоялаштириш бўйича Respons Ability Investments Швейцария компанияси Халқаро молия корпорациясига (IFC) тегишли «Ҳамкорбанк»нинг 7,66% акцияларини харид қилган ҳолда унинг янги акциядорига айланди. Бу ҳақда банк ахоборт хизмати хабар бермоқда.

IFC – «Ҳамкорбанк»нинг 2001 йилда илк халқаро инвестори ва 2010 йилдан бошлаб, биринчи чет эллик акциядори бўлди. Мазкур корпорация «Ҳамкорбанк» билан узоқ йиллик хамкорлиги давомида банкка қарз, акциядорлик капитали, савдони молиялаштириш ва ҳимоялаш воситаси сифатида 60 000 000 $ дан зиёд маблағни тақдим этди. Шунингдек, банкга таваккалчиликларни бошқариш усулларини ишлаб чиқаришга, агробизнесни молиялаштириш ва бир нечта соҳаларда, жумладан, корпоратив бошқарув, банк фаолияти, ҳодимларни бошқаришда, активлар ва пассивларни бошқаришда (ALM), ички назорат ва аудит, филиаллар ва ахборот тизими бошқаруви усулларини ишлаб чиқаришга ёрдам берган. IFC бундан буён ҳам, «Ҳамкорбанк»нинг фаол акциядори бўлиб қолишга ва банк ривожланишини қўллаб қувватлашни ўзига мақсад қилган.
Ўз навбатида, ResponsAbility ҳам «Ҳамкорбанк»нинг янги акциядори сифатида IFCга қўшилганидан мамнун ва бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган микро, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштиришида иштирок этади ҳамда «Ҳамкорбанк»нинг барқарор банк ечимларини қўллаб қувватлайди.
«Ҳамкорбанк» АТБнинг янги акциядори – ResponsAbility – инвестиция активларини бошқариш бўйича, дунёдаги этакчи инвестицион компаниялардан биридир. Компания, иқтисодиёти ривожланаётган ва шаклланаётган мамлакатларда бизнес моделлари билан рўйхатга олинмаган компанияларга, хусусий қарзни жойлаштириш ва капитални таъминлаб берувчи қатор инвестиция механизмлар бошқарувини амалга оширади. Ҳозирда компания 3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ активларга эга бўлиб, шу кунгача 90 давлатда 540 дан зиёд компанияларга ивестиция ажратган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
35
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
35
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика