Тошкентда 1 ва 2 хонали уйларнинг ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда

Тошкентда 1 ва 2 хонали уйларнинг ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда
Иқтисодиёт
10:19, 16 апрель 2025
24
0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

2025 йилнинг январь-март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024-йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:
- 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6%);
- 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6%);
- 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9%)
- 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7%).

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали - $297, 2 хонали – $373, 3 хонали – $432, 4 хонали - $443);
- Олмазор тумани (1 хонали – $287, 2 хонали – $347, 3 хонали – $408, 4 хонали – $474).
нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $345, 2 хонали – $462, 3 хонали – $582, 4 хонали – $617);
- Яккасарой тумани (1 хонали – $381, 2 хонали – $528, 3 хонали – $616, 4 хонали – $700).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Жорий йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:
- 1 хонали: $411 (ўтган йилнинг март ойидагига ($472) нисбатан -13,1%);
- 2 хонали: $547 (ўтган йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0%);
- 3 хонали: $728 (ўтган йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8.5%);
Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи $957 ни (ўтган йилнинг март ойида - $909) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – $327, 2 хонали – $417, 3 хонали – $513, 4 хонали – $641);
- Учтепа тумани (1 хонали – $386, 2 хонали – $450, 3 хонали – $534, 4 хонали – $625).
нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – $484, 2 хонали – $731, 3 хонали – $1027, 4 хонали – $1328);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $521, 2 хонали – $732, 3 хонали – $1093, 4 хонали – $1381).

Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025-йилнинг февраль ойи учун 37,5 мингта ва март ойи учун 39,4 мингта, 2024-йилнинг март ойи учун 52,2 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 март куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти мамлакатда...
16.04.25
24
0
АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди
АҚШ давлат департаменти хориж давлатлари, хусусан, собиқ иттифоқ мамлакатлари учун ажратиб келинган айрим «бефойда»...
16.04.25
18
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика