Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар

Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар
Иқтисодиёт
10:23, 16 апрель 2025
23
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 март куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва ишончли ҳамкорликни йўлга қўйишда янги босқични бошлаб берди.

Шу топшириқ асосида, ҳудудларда солиқ органлари томонидан кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Бундай мулоқотлар тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, амалий ёрдам кўрсатиш ва давлат ҳамда тадбиркор ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

BAKHMAL FRUIT GROWING” — лалми ердаги фаровонлик манбаи

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида жойлашган “BAKHMAL FRUIT GROWING” фермер хўжалиги 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда туман иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Хўжалик ўз фаолиятини асосан лалми ерларда амалга оширмоқда.

57 гектар майдонда 64 минг туп олма дарахти парвариш қилинмоқда. Боғда “Жиромин”, “Голден” ва “Гранссмет” каби экспортбоп навлар экилган бўлиб, 2024 йилда 380 тонна олма ҳосили йиғиб олинган. Бу ҳосил ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам талабга эга.

Фермер хўжалиги 2024 йилда давлат бюджетига 1 миллиард 130 миллион сўм миқдорида солиқ тўлагани эса унинг нафақат иқтисодий фаоллигини, балки ижтимоий масъулиятини ҳам намоён этади.

Хўжалик иш бошқарувчиси Зариф Худойбердиев маълум қилишича, бугунги кунда корхонада 16 нафар доимий ва 70 нафар мавсумий ишчи фаолият юритмоқда. Бу эса қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Бахмалда тадбиркорлик ривожланмоқда

Бахмал туманида “BAKHMAL FRUIT GROWING” каби фаол ва натижадор тадбиркорлар сони 1200 нафардан ошган. Улар нафақат боғдорчилик, балки чорвачилик, деҳқончилик ва туризм соҳаларида ҳам фаолият олиб бормоқда. Улар орасида тажрибаси ва натижалари билан ажралиб турувчи тадбиркорлар алоҳида эътироф этилмоқда.

Солиқ хизмати — маслаҳатчи ва шерик сифатида

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Бобур Исмаилов, вилоят ҳокими ўринбосари Cардор Шукуруллаев ва туман ҳокими Азиз Эргашевлар иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқотда ўнлаб фермерлар, жумладан “BAKHMAL FRUIT GROWING” вакиллари ҳам иштирок этди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган асосий масалалар — мулк солиғи ҳисоб-китобидаги номувофиқликлар, кадастр ҳужжатларини аниқлаштириш, фаолиятни кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар ва амалдаги солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва фикрлар билдиришди.

Ҳар бир масала жойида муҳокама қилинди ва масъуллар томонидан аниқ ечимлар ҳамда амалий тавсиялар берилди. Солиқ хизмати органлари тадбиркорларнинг ишончли шериги сифатида уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.

Солиқ интизоми намунаси сифатида тақдирлаш

Тадбир якунида фаолияти давомида солиқ интизомига қатъий амал қилиб келаётган 7 нафар тадбиркор Жиззах вилояти ва Бахмал туман солиқ инспекцияси раҳбарияти томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди.

Бахмал туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Фаррух Ғаниев бу борада шундай деди:

“Солиқ органлари тадбиркор учун жазоловчи эмас, балки маслаҳатчи, ҳамфикр ва шерикдир. Бугунги мулоқот шунга яққол мисолдир. Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга, ишончни мустаҳкамлашга ва иқтисодий фаолликни кучайтиришга хизмат қилади.”

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 март куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти мамлакатда...
16.04.25
24
0
АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди
АҚШ давлат департаменти хориж давлатлари, хусусан, собиқ иттифоқ мамлакатлари учун ажратиб келинган айрим «бефойда»...
16.04.25
17
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика