Ўзбекистон МТЖнинг таркиби ва қайсар Купернинг ҳимоявий тактикаси ҳақида

Ўзбекистон МТЖнинг таркиби ва қайсар Купернинг ҳимоявий тактикаси ҳақида
Спорт
21:20, 21 ноябрь 2018
2 274
0
Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашидагидан анча кучайган. Паулу Бенту шогирдлари Осиё Кубогига тайёрлар. Улар Эктор Купер шакллантираётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинда хоҳлаганларини қилишди, бизникилар эса гўёки майдонда бир эмас, икки киши камдек таассурот қолдиришди. Вакилларимиз шу куни фақат бир нарсага эътибор қаратишди. У ҳам бўлса рақибдан тўпни қандай қилиб олиб қўйиш. Ҳужум ҳақида ўйлаш уларга ортиқчалик қилди.

Беллашувда ўйин, натижа, техника ва бошқа жиҳатлар бўйича рақиб ҳамюртларимиздан устунликка эришди. Ҳисобнинг ўзиёқ учрашувни кўрмаган инсон учун ҳулоса чиқариб олишга етиб ортди, назаримизда.

Ҳа айтганча, Жанубий Корея – Ўзбекистон баҳсида “VAR” тизимидан фойдаланилди. Аммо бутун ўйин давомида ушбу тизимга умуман мурожаат қилинмади. Сабаби вакилларимиз нафақат “VAR”ни, балки ўзларини ҳам оввора қиладиган ўйин намойиш этишмади.

Эктор Купер ҳимояга этибор бергани яхши. Аммо у тез орада бошланадиган Осиё Кубогига жамоанинг потенциалидан келиб чиқиб, тактика танлаганда мақсадга мувофиқ бўларди. Унинг ўзи ҳам муҳлислар ва журналистларнинг танқиди ҳамда босимидан қутиларди. Кейин эса бироз дам олиб жаҳон чемпионати саралашига тайёргарликни бошларди. Ўшанда жаноб Куперда мундиал саралашининг асосий босқичигача ҳимоявий тактикани шогирдларига сингдириши учун етарлича вақт бўларди. Бироқ аргентиналик мутахассис ҳозирдан ўз принсипларида содиқ туриб олмоқда. Яхшиликка деб умид қиламиз.

Йиғинга эътибор берадиган бўлсак, нега айнан Австралия варианти танланди? Австралия анча узоқ, футболчилар толиқади, моддий томондан ҳам қимматроқлиги аниқ. Иқлими БААникига тўғри келмайди. Мусобақа олдидан балки ўша стадионларда ўйинлар ўтказилиши мумкин эмасдир, лекин бошқа ўйингоҳлар етарли. Ёки Қатар варианти ҳам яхшироқ бўларди. Очиғи, Австралия йиғини нега танланганини тушунмадик ёки Жанубий Корея билан ўйнашимиз, улар “яшил қитъа”да машғулотлар ўтказса, ўша ерга боришимиз шартмиди? Бошқа жамоалар йўқми? Ўйинлар 15 ва 20 ноябрга қўйилди. Иккинчиси 19 қўйилганда, Суперлиганинг муҳим ўйинининг вақти сурилмасди. Ортиқча гап сўзларнинг олди олинарди. Ҳуллас саволлар кўп, жавоб эса йўқ.

Таркиб ҳам кўзни қамаштирмайди. Назаримизда Купер ҳали ҳам футболчиларни ўзи танламаётгандек. Чунки ўз жамоасида асосий таркибда тўп тепаётганлар ўрнига захирадан майдонга тушаётган футболчилар чақирилди. Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов ва ҳоказо. Вадим Афонин нима учун йўқ. У Россияда ўз клубида голлар урмоқда. Таянч ярим ҳимоячи. Боз устига клубида сардор ҳисобланади. Ҳужумда фақат Марат Бикмаев. Тўғри, ундан бошқа айни пайтда яхши номзод йўқдир. Аммо жароҳат ва бошқа омиллар сабаб муҳим ўйинда ёрдам бера олмай қолиши мумкин.

Кореяликлар тешиб ташлаган ҳимоя қўрқонимизга Акрам Комилов ва Рустам Ашурматов ошиқчалик қилмасди. Қолганлардан нисбатан ёш футболчилар. U-23 Осиё чемпионатида финалнинг қўшимча таймларининг охирги дақиқаларида ҳам югуриб юрган Комилов бўлади. Финалда бизнинг биринчи голимизга Ашурматов муаллифлик қилганди.

Яна ҳам қизиқ томони шундаки, Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларидан дисквалификация қилинганди. Лекин у йиғинда қатнашди. Сардор Рашидов ва Одил Аҳмедовда кичик жароҳат бор бер олиб кетилмади. Машарипов ҳам майдонга тушмаслиги аниқ, бироқ терма жамоа билан бирга юрсин дейилди. Нега энди Рашидов ва Аҳмедов Австралияга бормади. Юра олмайдиган даражада жароҳат олмаганку. Саволларни ўзимизга ўзимиз бериб, турли жавоблар излаб топяпмиз. Жаноб Купер эса Суперлигада ўйиндан кейин мураббийларимиз мухлислар ва ўйин учун йигитларга раҳмат дея жавоб бергандек, ҳимоя, ҳимоя, ҳимоя демоқда. Янги футболчилар дея баралла гапирди. Аммо қани янгилар? Ҳа майли. 

ЖЧ-2018 олдидан Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов танқидлар остида қолди. Чунки мундиал мезбонлари ўртоқлик баҳсларида ғалаба қозона олишмади. Бироқ россияликлар дунё биринчилигида ажойиб ўйинлар намойиш этиб беришди ва етарлича шов-шув кўтардилар. Ўртоқлик беллашувларидаги натижалар ҳеч нарсани англатмаслигини кўрсатиб қўйишди. Черчесов эса миллат қаҳрамонига айланди.

Ўйлаймизки, терма жамоамиз ҳам тер орада чиройли, мазмунли ва ғалабали онларни тақдим этади. Эктор Купер эса яширин қуроллари ва фақат ҳимояланиш эмас, балки томошабоб ўйин кўрсатадиган жамоани Осиё Кубогининг ўзидаёқ гавдалантиради. Ҳудди Черчесов каби.

Яна бир маълумот. Паулу Бенту Жанубий Корея терма жамоасини Эктор Купер билан деярли бир хил пайтдан бери бошқармоқда. Энди кореяликларнинг ва бизнинг ўйинимизга ўзингиз баҳо беринг. Кимда ўсиш борлигини сўрамаймиз ҳам!!!

Манба: 
Sports.uz
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика