"Vivo" Хитой смартфон бозорида савдолар ҳажми бўйича биринчи ўринга чиқиб олди

"Vivo" Хитой смартфон бозорида савдолар ҳажми бўйича биринчи ўринга чиқиб олди
Технология
11:09, 25 ноябрь 2018
2 069
0
"Counterpoint" таҳлил компанияси Хитой смартфонлар бозорининг учинчи чорак якунларини сарҳисоб қилди. Смартфонлар сотиш рейтингида биринчи ўринга "Vivo" компанияси чиқди.

Компания учинчи чорак давомида 21,6 млн дона смартфон етказиб берган. Унинг Хитой бозоридаги улуши 19,9 фоизга етди (бу борадаги ўсиш ўтган йилга нисбатан 2 фоизни ташкил этди).

21,4 млн дона смартфон сотган "Oppo" компаниясининг бозордаги улуши 19,7 фоизни ташкил этди. Компаниянинг сотувлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 11 фоизга қисқарди.

Учинчи ва тўртинчи поғоналарни "Huawei" ва унинг "Honor" бренди эгаллаган – "Huawei" бренди остида 15,7 млн дона (бозордаги улуш – 14,5 фоиз), "Honor" бренди остида эса 13,3 млн дона (12,2 фоиз) смартфон сотган. Компанияларнинг савдо ҳажми 14 фоизга ошган.

"Xiaomi" 13 млн дона қурилма сотиб (бозордаги улуши 12 фоизни ташкил этган) бешинчи, "Apple" эса 8,4 млн дона қурилма сотиб (улуши – 7,7) олтинчи бўлди. Бу компанияларнинг савдо ҳажми мос равишда 15 ва 17 фоизга пасайган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика