Китобга бўлган муҳаббат эвазига — электромобиль: “Ёш китобхон” танлови ғолиблари мукофотланди

Китобга бўлган муҳаббат эвазига — электромобиль: “Ёш китобхон” танлови ғолиблари мукофотланди
Маданият
19:43, 10 апрель 2025
410
0

Юртимизда китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган “Ёш китобхон” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти топшириғига асосан, ғолибларга электромобиллар совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг 10–14 ёш тоифасида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Дилбархон Ҳайдарова 356,7 балл билан рекорд ўрнатган ҳолда ғолиб бўлиб, аввалги маросимда автомобиль калитини қабул қилиб олган эди.

Бугун эса яна икки ёш тоифасининг ғолиблари аниқланди. Тақдирлаш маросими Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида ўтказилди.

  • 15–19 ёшлилар орасида Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган Ўғилжайрон Халдурдиева энг яхши деб топилди. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.

  • 20–30 ёшлилар тоифасида Хоразм вилояти вакили Мафтуна Очилова ғолибликни қўлга киритди.

Қизиқарлиси, танловда ўғил болалар ҳам қатнашган бўлса-да, ҳар учала ёш тоифасида ғалаба айни пайтда қизларга насиб этди.

Бу воқеа нафақат ёшларнинг билимга бўлган иштиёқи, балки уларнинг интеллектуал меҳнати муносиб эътироф этилаётганини ҳам кўрсатиб турибди.

Маълумот учун, яқинда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси бўлиб ўтди ва унда ҳам ғолибларга автомобиллар совға қилингани ҳақида хабар берилган эди.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
12
0
Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда
Жиззах вилоятида газ таъминоти соҳасида рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнлари изчиллик билан амалга оширилмоқда....
23.04.25
31
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика