Дўстлик туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи ва тадбиркорларга мурожаати

Дўстлик туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи ва тадбиркорларга мурожаати
Иқтисодиёт
18:12, 05 апрель 2022
519
0

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 24-26 март кунлари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Жиззах шаҳри, Ғаллаорол, Дўстлик ва Зомин  туманларида ўтказилган учрашувларда вилоятимизнинг барча туманларидан жами 3000 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Шунингдек, 2022-йилнинг 1- чораги давомида туман давлат солиқ инспекция мутахассислари томонидан туманда жами 9 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 550 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Дўстлик туманида 795 та юридик шахслар фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 694 та корхонанинг 354 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 354 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Дўстлик тумани давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий 3 ойида 78 та корхонадаги 194 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 80 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 82 нафар, қурилиш корхоналарида 12 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 20 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 34.7 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020-йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Натижада, Дўстлик туманидаги  тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари 1,1 баравар кўпайган бўлса, айланма солиғи тўловчилар сони 477 тадан 563 тага етди.

2022-йилнинг 1- чораги давомида туман солиқ тўловчилари томонидан 7759.8 млн.сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 112.0 млн.сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 4413.6 млн.сўми, яъни 56.9 фоизи юридик шахслар, 882.0 млн. сўми ёки 11.4 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 3283.5 млн. сўм ёки 42.3 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 763.4 млн. сўм ёки 9.8 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 341.1 млн. сўм ёки 4.4 фоизини юридик шахслар ер солиғи, 882.0 млн. сўм ёки 11.4 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 2489.8 млн.сўм ёки 32.1 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Жорий йилнинг 1- чораги мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Дўстлик туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 19 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 14 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 14 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 7.0 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Ўтган 3 ой мобайнида 12 та корхоналарга ер солиғи, 3 та корхонага мол-мулк солиғи, 8 та корхонага ижтимоий солиқ, 9 та корхонага айланмадан олинадиган солиғидан имтиёзлар қўлланилди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Дўстлик туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

 

Мухаммади Турсунмуродов

Дўстлик туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

 

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
35
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
35
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика