Арнасойда кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Арнасойда кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Янгиликлар / Иқтисодиёт
10:19, 10 апрель 2025
520
0

Тадбир Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19-март куни ўтказилган йиғилишда белгиланган устувор вазифалар доирасида ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятидаги муаммолар юзасидан солиқ органлари вакиллари билан мулоқот қилишди.

Президентимиз раҳбарлигида 19-март куни бўлиб ўтган йиғилишда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди. Ушбу йиғилишда белгиланган аниқ чоралар бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини юритишда сезиларли енгилликлар яратмоқда. Энг муҳими, кичик ва ўрта бизнесга янги мажбурият ва талаблар юклайдиган норматив ҳужжатларни қабул қилишга 3 йиллик мораторий эълон қилинди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Арнасой туманидаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан ўтказган учрашувда бу муҳим янгиликлар тадбиркорларга етказилди.

Арнасой туманидаги учрашувда тадбиркорлар қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашишди:

- Тадбиркорликни тугатишдаги муаммолар

- Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришдаги тақиқларни вақтинча олиб туриш

- Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби

- ЭҲФ билан боғлиқ жарималарни камайтириш

- Яширин иқтисодиётга қарши курашиш

- Ноқонуний тадбиркорликни легаллаштириш бўйича амалий ечимлар

Мулоқот якунида фаол тадбиркорлар турли номинацияларда тақдирландилар:

- Энг кўп солиқ тўлаган тадбиркор

- Энг кўп фискал чек берган тадбиркор

- Энг ёш тадбиркор

Айни пайтда ҳар ҳафта республика бўйлаб барча солиқ органлари ўз ҳудудларида тадбиркорлар билан шундай учрашувлар ўтказиб, қонунчиликдаги янгиликларни етказмоқда ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашмоқда.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
12
0
Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда
Жиззах вилоятида газ таъминоти соҳасида рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнлари изчиллик билан амалга оширилмоқда....
23.04.25
31
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика