Жиззахда кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззахда кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Янгиликлар
11:14, 04 апрель 2025
84
0

2025-йилнинг 3-апрель куни Жиззах вилояти солиқ бошқармаси томонидан кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида муҳим учрашув ташкил этилди. Ушбу очиқ мулоқот Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19-март куни ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларга амалий ечимлар топишга хизмат қилди.

Мулоқотдаги асосий йўналишлар

Тадбир давомида тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган энг долзарб масалаларни очиқ мулоқот шаклида муҳокама қилишди. Улар жумладан:

  • солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби;

  • бизнесни кенгайтиришдаги тўсиқлар;

  • ҚҚС суммаларини бошқа солиқларга ўтказиш ва қайтариш механизми;

  • рақамли маркировка жорий этилиши билан боғлиқ саволлар

каби 20 дан ортиқ муаммо ва таклифларини баён қилишди.

Тадбиркорлар рағбатлантирилди

Учрашув якунларида вилоятдаги фаол тадбиркорлар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:

  • Энг кўп солиқ тўлаган тадбиркор

  • Энг кўп фискал чека берадиган тадбиркор

  • Энг кўп экспорт қилган тадбиркор

  • Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор

  • Энг интизомли солиқ тўловчи

  • Энг ёш тадбиркор

Мазкур тақдирлаш жараёни бизнесни ҳалол, шаффоф ва самарали юритган тадбиркорларни оммага танитиш, уларни янада рағбатлантиришга қаратилган.

Экспорт ва янги иш ўринлари асосий эътиборда

Тадбир давомида кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятииш ўринлари яратиш имкониятлари ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш механизми кўриб чиқилди. Шунингдек, давлат томонидан кўрсатилаётган солиқ енгилликлари ва уларнинг амалийотда татбиқ этилиши бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбиркорлик – стратегик йўналиш

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз 19-март куни ўтказилган умумреспубликанинг йиғилишида:

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бизнинг стратегик йўлимиз”,
дея алоҳида таъкидлаган эдилар.

Шу асосда мамлакатимиз бўйлаб кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда ва улар орқали тадбиркорларнинг фикрлари эшитилиб, амалий ёрдам кўрсатиш тизими шакллантирилмоқда.

Жиззах вилоятидаги учрашув кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш, солиқ тизимидаги янгиликларни тушунтириш ҳамда тадбиркорлар билан ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилди. Шунингдек, бу каби мулоқотлар келгусида бошқа ҳудудларда ҳам мунтазам ўтказилиши белгиланган.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
12
0
Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда
Жиззах вилоятида газ таъминоти соҳасида рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнлари изчиллик билан амалга оширилмоқда....
23.04.25
31
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика