Тошкентда электромобиллар учун ультра-тез зарядлаш станцияси ишга туширилди

Тошкентда электромобиллар учун ультра-тез зарядлаш станцияси ишга туширилди
Технология
10:14, 10 апрель 2025
17
0

2025 йил 7 апрель куни IT Park Uzbekistan мажмуаси ҳудудида электромобиллар учун юқори кучланишли ультра-тез зарядлаш станцияси ишга туширилди. Бу лойиҳа «O‘ZIMPEKSALOQA» ва Huawei компаниялари томонидан «яшил» технологияларни жорий этиш, электромобиллар соҳасини қўллаб-қувватлаш, электрда қувватлаш тизимини кенгайтириш ва зарядлаш қурилмаларининг қулайлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларини жорий этиш ва «яшил» технологияларни кенг қўллаш соҳасида фаол лойиҳалар амалга оширилмоқда. Дунё электромобил саноатининг тез ривожланиши билан бирга, Ўзбекистонда ҳам маҳаллий бозор тез суратларда ривожланиб бормоқда. Шу сабабли, электромобил фойдаланувчилари учун юқори кучланишли қисқа муддатда зарядлаш имкониятларини яратиш жуда муҳимдир. Соҳа олдида электромобиллар ва зарядлаш қурилмаларини ривожлантириш ва уларнинг сонини кўпайтириш, шунингдек экотизимнинг барча иштирокчилари ва ҳамкорларини бирлаштириб, фойдаланувчилар учун «яшил» инновацион технологиялардан энг яхши тажрибани таъминлаш вазифаси турибди.

Электромобиллардан фойдаланувчиларнинг ортиб боришига жавобан, «O‘ZIMPEKSALOQA» ва Huawei компаниялари Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг рақамли ва инновацион ривожланиш маркази - IT Parkда юқори кучланишли ультра-тез зарядлаш станцияларини (Huawei FusionCharge Solution) ўрнатиш лойиҳасини амалга оширди. Лойиҳанинг тантанали очилиш маросими 2025 йил 7 апрель куни бўлиб ўтди. Унда электромобилларни энг қисқа вақт ичида тўлиқ зарядлаш имконини берадиган совутиш модуллари билан жиҳозланган зарядлаш қурилмаларининг иши намойиш этилди.

«Зарядлаш станциясини очиш ғояси мамлакатимизда «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш ва ушбу соҳа ривожига катта эътибор қаратилаётганлигидан келиб чиқиб ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида пайдо бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳам «яшил» технологияларни жорий этишга қаратилган ҳар қандай ташаббус шахсан қўллаб-қувватланмоқда. Шунинг учун биз ҳам ташаббус кўрсатиб, IT Park ҳудудида жойлашган автотураргоҳимизга қувватлантириш станцияларини ўрнатиш лойиҳасини амалга оширишга қарор қилдик. Бизнинг ғоямизни қўллаб-қувватлаган ва биргаликда амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилган Huawei компаниясига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу лойиҳа мамлакатимизнинг экологик барқарорлигини таъминлаш йўлидаги муҳим бир қадам ҳисобланади. Энг асосийси, биз мамлакатимизда янги технологик янгиланишларни амалиётга жорий қилишга интиламиз, шунингдек, замонавий инфраструктура орқали барча аҳоли ва бизнес субъектларига қулайликлар яратишга ҳаракат қиламиз,» - деди «O‘ZIMPEKSALOQA» директори Сарвар Эргашев.

«Huawei Digital Power» бўлими энергетика тизимлари, электромобиллар ва рақамли саноат учун янги инфратузилмани ишлаб чиқишда инновацияларни жорий этиш ҳамда рақамли ва қувват электроникаси технологияларини интеграциялашда давом этади. Ҳамкорлар ва бозор иштирокчилари билан биргаликдаги ҳаракатлар мамлакатда углерод чиқиндиларини камайтиришга ва «яшил» иқтисодиётнинг тез ривожланишига ёрдам беради. Huawei компанияси Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга ва «яшил» инновацияларнинг якуний фойдаланувчилари учун қулайлик яратиш йўлида ҳамкорликни давом эттиради», - деди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директор ўринбосари Сули Айлаити.

Huawei технологияси суюқлик билан совутиладиган FusionCharge қувват блоки ва зарядлаш диспенсерларидан иборат бўлиб, у фотоэлектрик тизим ва энергияни сақлаш тизими билан интеграцияланиб, узлуксиз инфратузилмани таъминлай олади. Қувват блокининг максимал қуввати 720 кВтга, битта уланиш нуқтасининг зарядлаш токи эса 500 Ага этади. Икки томонлама суюқлик билан совутишнинг инновацион конструкцияси қурилманинг ишлаш муддатини 10 йилгача узайтириб, носозликлар сони ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиради.

2024 йил охирига келиб, Huawei Digital Power ўз мижозларига: 1,4113 триллион кВт/соат «яшил» энергия ишлаб чиқаришга; 81,8 миллиард кВт/соат элект энергиясини тежашга; 710 миллион тонна кўмир кислота гази чиқиндиларини камайтиришга ёрдам берди (бу 970 миллион туп дарахт экилиши билан баробар). 2023 йилга нисбатан яшил энергия ишлаб чиқариш 41%га, тежалган электр энергияси ҳажми 77%га, углерод чиқиндиларини камайтириш эса 43%га oshdi. Huawei компаниясининг ечимлари Ўзбекистонда қуйидаги лойиҳаларда қўлланилди: Ўзбекистон туманидаги энергияни сақлаш тизимини ишга тушириш, ишлаб чиқариш мақсадидаги йирик қуёш электр станциялари, тижорат, саноат ва хусусий сектор учун қуёш электр станциялари, яшил энергияни мониторинг қилиш марказини ишга тушириш ва бошқалар.

Барқарор келажакни таъминлаш учун Huawei компанияси мижозлар ва ҳамкорлар билан биргаликда юқори сифатли тез ва ультра-тез зарядлаш инфратузилмаларини шакллантиришда, шунингдек зарядлаш станциялари, электр тармоғи ва транспорт воситалари интернети (IoV) ўртасидаги алоқани яхшилашда ҳамкорлик қилади.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Китобга бўлган муҳаббат эвазига — электромобиль: “Ёш китобхон” танлови ғолиблари мукофотланди Китобга бўлган муҳаббат эвазига — электромобиль: “Ёш китобхон” танлови ғолиблари мукофотланди
Юртимизда китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган “Ёш китобхон” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди....
10.04.25
20
0
Сурхондарёда чиқинди заводи ходими иш жойини фоҳишахонага айлантиргани учун жазоланди Сурхондарёда чиқинди заводи ходими иш жойини фоҳишахонага айлантиргани учун жазоланди
Сурхондарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ходими иш жойидан ноқонуний мақсадда фойдалангани учун жиноий...
10.04.25
17
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика