Арнасойда 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули ташкил этилди

Арнасойда 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули ташкил этилди
Янгиликлар / Фото
11:40, 26 февраль 2024
479
0

Бугунги кунда Арнасой туманида 44 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли 13 та МФЙ ларида истиқомат қилади.

Аҳолининг муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш, ҳудудни комплекс ривожлантириш мақсадида 4 та сектор томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса сайёр қабулларда тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда, асосий муаммо кўп йиллар олдин қурилган уй-жойларни таъмирлаш, ичимлик суви, бандлик, иссиқхона учун ер майдони ажратиш, хориж фуқаросининг мамлакатимиз фуқаролигини олишида кўмаклашиш, суюлтирилган газ билан таъминлаш каби масалалар ўртага ташланмоқда.

Ўтган ҳафтада Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов тумандаги “Бўстон” МФЙда бўлиб, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан маҳалла еттилиги иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Мулоқотда мурожаатчилар ўзларини қийнаётган ижтимоий-маиший, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам сўрадилар. Жумладан, фуқароликка кириш бўйича 2 йилдан бери ҳал этилмай келаётган мурожаатнинг ечимини топишда кўмаклашиш, йўлларга ёритиш чироқлари ўрнатиш, ижтимоий нафақа ажратиш, иш билан таъминлаш, тижорат банкидан кредит маблағлари олиш, қўшимча электр трансформаторларини ўрнатиш кераклиги айтилди. Қабул давомида 20 нафар фуқаронинг мурожаатлари мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ҳал этиладиган бўлди.

Оммавий сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар ижросини таъминлаш бўйича назорат режаси ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

Шундан сўнг айрим мурожаатчиларнинг хонадонларига борилган ҳолда уларнинг яшаш шароитлари ўрганиб чиқилди. Сайёр қабулда уй таъмирида кўмаклашиш бўйича тушган мурожаат жойида бориб ўрганилди. 

Шу кунги сайёр қабул давомида ўз имкониятларидан келиб чиқиб ҳамда ҳоким ёрдамчиси кўмагида ажратилган кредит ҳисобига 2 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилган яна бир фуқаронинг хонадонида бўлинди. Айни пайтда ушбу иссиқхона ёнидан бўш турган ер майдони ажратилиб гидропоника усулида қулупнай етиштириш режалаштирилмоқда.

Яна бир гап, эндиликда  сектор раҳбарияти  фақат мурожаатчиларни бир жойга жамлаб муаммосини ўрганмасдан, жойига чиққан ҳолда ҳам уларга кўмак кўрсатишлари йўлга қўйилади.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
113
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
106
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика