Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли
Янгиликлар
20:32, 11 июнь 2019
1 780
0

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл туманидаги “Ўзбекистон” ва “Мустақиллик” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.Мирзачўл тумани ҳокимлиги, ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, секторлар масъуллари иштирокида уюштирилган сайёр қабул аввалида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Омма билан мулоқот давомида мамлакатимизда аҳоли турмуш маданиятини юксалтириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида тўхталди.Чунончи, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Илғор ҳудуд” дастурларининг вилоятдаги ижроси, секторларда қилинаётган ишлар ҳамда Мирзачўл туманида яратилаётган янги иш ўринлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шундан сўнг фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бу жараёнда аҳолини ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминоти, йўллар сифати билан боғлиқ муаммолар қийнаб келаётганлиги аён бўлди.Шунингдек, ишга жойлашиш, нореал қарздорликни бартараф этиш, ногиронлик аравачаси, моддий ёрдам, даволаниш учун йўлланма олиш, ер участкаси, турар жой ҳамда ишбилармонлик учун кредит ажратиш, ун таъминотини яхшилашга оид талаб ва таклифлар билдирилди. Тадбирда кўтарилган ҳар бир масала бўйича масъуллар бириктирилиб, муаммоларни ҳал этиш муддатлари белгилаб олинди. Республика миқёсидаги идоралар аралашуви талаб этиладиган ва йирик ҳажмли ишлар йўл хариталарига киритилиши маълум қилинди.

Сайёр қабул якунида “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси асосида Мирзачўл туманидаги молия муассасалари вакиллари томонидан шу ҳудудда яшовчи 5 нафар фуқарога кредит ажратилганлигини тасдиқловчи сертификат топширилди. Ушбу маблағлар чорвачилик, тикувчилик ва қандолатчиликни ривожлантиришга йўналтирилади.

Шу куни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл тумани марказида яшовчи Рўзибой Суяровга ногиронлик аравачаси топширди. Бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча ҳудудларида аниқ режа асосида ўтказилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
38
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика