Учинчи сектор раҳбари форишлик фуқаролар дардини тинглади

Учинчи сектор раҳбари форишлик фуқаролар дардини тинглади
Янгиликлар
18:47, 01 июль 2019
1 679
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида давлат идоралари масъуллари аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, ижтимоий-иқтисодий муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар. Фориш туманида бўлиб ўтган мулоқот аввалида мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида секторларда хусусан, ички ишлар органлари масъуллигидаги 3-секторда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Туман ҳокимлиги, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида кечган тадбир давомида 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.Шунингдек, бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фаоллик кўрсатгани учун вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Яъни, ҳудудида жиноятлар содир этилишига йўл қўймаган маҳалла оқсоқоллари рағбатлантирилди.

Аҳоли мурожаатларини эшитиш жараёнида маълум бўлдики, туманнинг анчагина қисмида электр таъминотида муаммолар мавжуд. Электр тармоқлари ва тарнсформаторлар эскирган. Устунлар ўз муддатини ўтаб бўлган. Худди шундай йўллар носозлиги долзарблигича қолмоқда.Фуқаролар ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, ишбилармон манфаатларини ҳимоялаш юзасидан мурожаат этишди. Даволаниш, дори-дармон ажратилиши, турар жой билан таъминлаш, ўқув муасасасаси томини бутлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, газ баллонлари етказиб бериш, ун таъминотини яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шунингдек, йўл белгилари ўрнатиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, фирибгарлик ва олди-берди муносабатларини қонуний ҳал этиш бўйича таклиф ва шикоятлар қабул қилинди.

Мулоқот жараёнида билдирилган камчиликларни ҳал қилиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди. Чунончи, Қизилқум фуқаролар йиғинига шу куниёқ ун етказиб берилди. Деристон қишлоғи йўлларини текислаш учун зарурий техникалар ажратиладиган бўлди.Тадбир давомида Фориш туманида амалга оширилаётган “Обод ҳудуд”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастур ва лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳамда яқин келажакда туманда яратилажак иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди. Сайёр қабул якунида 10 нафар кам таъминланган оила вакилларига маиший техника буюмлари топширилди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика