» » Дўстликда қиёслов бўйича янги тартиб юзасидан МИБ ходимларининг вазифалари тушунтирилди
image

Дўстликда қиёслов бўйича янги тартиб юзасидан МИБ ходимларининг вазифалари тушунтирилди

Ҳамма маҳаллада бир хил гап. Агар сиз бу гапларга алоҳида эътибор берсангиз нима ҳақида эканлигини тушуниб олишингиз қийин эмас. Куни кеча Жиззах шаҳар ДХМга икки нафар аёл келди. Биласиз аёллар ҳар бир нарсага қизиқишади, ўзига тааллуқли иш бўлмасада ипидан-игнасигача суриштиришга одатланган. Ёки ундай эмасми? Сиз ҳам бу фикримга қўшилсангиз керак.Шаҳд билан кирган бу аёлларнинг муҳим муаммоси бўлса керак деб ўйлайсиз бир қарашда. Марказ ходимига савол беришмоқда.- Ука, узр яқинда газ, светга оид қарор чиқибди, қиёсловга оид. Телевизорда кўрдик. Очиғи тушунмадик. Шунинг учун келдикда. Тушунтириб беринг ука.Марказ ходими 5 дақиқача шу икки аёлга тушунтириб берди, босқичлари қандай бўлади, кимга, қаерга мурожаат этиш керак. Ҳаммаси очиқ ойдин айтилди. Бир тарафдан марказга келган бошқа фуқаролар ҳам батафсил тушунчага эга бўлишди.
Бундай оворагарчиликларни олдини олиш, аҳолини яхши тушунчага эга бўлиб олиши биринчи навбатда шу давлат хизматида иштирок этувчи ташкилот ходимларининг бу борадаги билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам Дўстлик туман ДХМ ходимлари туман Мажбурий ижро бюросига ташриф буюрган. Кўзланган мақсад аниқ. Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тушунтириш, кўникма ҳосил қилиш. Мажбурий ижро бюроси ходимларининг вазифалари нималардан иборат? Ушбу жараёнда қандай ишни амалга оширади? каби саволларга жавоблар берилди. Ўз навбатида бу ўргатишга оид учрашув савол-жавобга уланиб кетди.Бу биргина ташкилотларга бориб қилинадиган учрашувлар эмас, аксинча ҳар бир хонадонга кириб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари бериб ўтилсагина қарор мазмун-моҳияти халқчил, тушунарли бўлади.Энг муҳими ДХМ ходимлари бу жараёнларда доим пешқадам.
Сарвиноз Худойбердиева -
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 
Ахборот хизмати ходими
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
[rating-type-4]
[/rating-type-4]

Facebook’га миллиард долларлик жарима таҳдид соляпти

Facebook фойдаланувчилар маълумотларининг махфийлиги бузганлиги сабабли миллиард долларлик жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда CNN'га таяниб Кун хабар берди....

Шундай хўрозлар бор: «биз қичқирмасак, тонг отмайди» деб ўйлайди

Оллоҳ хоҳламаса, минг қичқиринг, тонг отмайди. Ҳаётнинг бошланиши Оллоҳнинг измида бўлганидек, тугаши ҳам унга боғлиқдир. Оллоҳ бандасига ёмонликни истамайди.  ...

Ўзбекистон Туркиянинг “дўст бўлмаган” 5 давлати қаторида эди

Аммо бугун бу мамлакатлар энг яқин ҳамкорларга айланди...

Комментарии (0)