«Ўзбектелеком» раҳбари интернет тезлашгани сезилмаганининг сабабини айтди

Технология

— “Йил бошида ташқи интернет канали умумий ўтказувчанлик қобилияти 110 ГБ секундни ташкил қилган. 1 декабрь ҳолатига келиб ушбу кўрсаткич 1200 ГБни ташкил этди. Бу дегани 10 баробардан ортиққа оширилди. Оператор-провайдерлар интернет тезлигини оширишни сўрашса, 10 баробаргача ошириш имконияти мавжуд. “Ўзбектелеком” АК оператор-провайдерлардан ташқари фойдаланувчиларга, ташкилотларга ҳам интернет хизматларини тўғридан тўғри етказиб беради.
Ушбу хизматимизда ҳам бозорда сезиларли ўзгариш бўлишини таъминлаш мақсадида мавжуд абонентларимизнинг тариф режаларини 3 бараваргача ошириш кўзланган. Бунга мисол, 1 декабрга қадар фойдаланувчилар 200 минг сўмга 2 МБ тезлигида интернет олиш имкониятига эга бўлишган бўлишса, 1 декабрдан бошлаб ушбу нарх 88 минг сўмга туширилди. Оператор-провайдерлар йил бошида 1 МБ интернетни 244 минг сўмга сотиб олишарди, 1 декабрдан ушбу нарх 85 минг сўмгача туширилди.
Ҳозирни ўзида ишлаб турган абонентларга айнан ўша тўловнинг ўзига 3 баравар юқори тезликда интернет хизматини тақдим этяпмиз. 2 МБ интернет ишлатиб келаётган фойдаланувчиларимиз 200 минг сўм тўлов амалга ошириб келган бўлса, 1 декабрдан 88 минг сўмлик таърифни эшитишганидан сўнг, келиб шу тарифга ўтишни бошлашди. Уларни автоматик тарзда 6 МБга ўтказдик. Аксарият мижозларимиз ҳозирнинг ўзида паст таъриф режасига ўтишди. Натижада улар интернет тезлигини ошганини сезишмади”, дейди Алишер Зуфаров.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...