Солиқ бошқармасида қонунчиликдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Солиқ бошқармасида қонунчиликдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
Янгиликлар
10:09, 22 февраль 2024
4 347
0

Жиззах  вилояти солиқ бошқармаси томонидан “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, барқарорлик рейтинги ҳамда “Солиқ-ҳамкор” йўналишида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Достонов, солиқ мутахассислари О.Эргашев ҳамда Ф.Тожибоевлар томонидан кейинги йилларда солиқ маъмурчилигида тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарор фаолият юритишларини таъминлашга қаратилган катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланиб, йиғилганларга солиқ қонунчилигига киритилган қатор ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шундан сўнг, ўтган 2023-йил  давомида   Жиззах вилоятида «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликларига оид маълумотлар тўғрисида ахборот берилди. 1 йил давомида вилоят солиқ органларига ҳудудлардан 4998 та мурожаат келиб тушган.

Шундан 4753 таси харид чеки бермаслик, 37 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик ҳамда 208 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича бўлган.

Мурожаатлар асосида 1781 сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 100 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ўтказилган сайёр солиқ текширувлари материаллари кўриб чиқилган 1781 та тадбиркорлик субъектларига  11 миллиард   857 миллион  500 минг сўм миқдорида молиявий жарималар қўлланилиб, уларни 1581 тасидан 7 миллиард   905 миллион   сўм жарима ундирилди.

Мурожаатларнинг 2950 таси эса такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектларида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Тадбирда, мавзуга оид слайдлар, турли видеороликлар ҳамда тарқатма материаллари орқали маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторининг асосий вазифалари ва механизмлари ҳамда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бўйича тушунтиришлар берилди.

Анжуман якунида журналистлар ва блогерларнинг мавзуга оид барча саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
113
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
106
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика