Жиззахда экспортёрлар учун семинар ташкил этилди

Жиззахда экспортёрлар учун семинар ташкил этилди
Янгиликлар / Иқтисодиёт
12:45, 08 ноябрь 2023
356
0

Вилоят солиқ бошқармасида “Экспортни қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботларини соддалаштириш” мавзусида семинар ўтказилди.  

Семинарда Президентимизнинг 2022-йил 25-апрелда «Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти ҳақидасўз борди. 

Фармонга кўра, 2022-йил 1-майдан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Бунда:  товарларни қадоқлаш, ўраш (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш, бошқа товарларга мослаштириш ва ускуналарни модернизация қилиш божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари ҳисобланади.

Жиззах вилоят солиқ бошқармасида мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда унда экспортёрларни қўллаб-қувватлашга қаратилган жиҳатлар ҳақида атрофлича тушунтириш бериш мақсадида семинар ташкил этилди.

Жиззах вилоят солиқ ҳамда божхона бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда экспортёр корхоналар ҳамда солиқ бошқармасида ҳисобда турувчи қўшилган қиймат солиғи тўловчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда сўз олганлар Солиқ кодексининг 260-моддасига мувофиқ илгари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига кўра жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган товарлар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган товарларга нол даражали ставка бўйича солиқ солиниши ҳамда 262-моддасига асосан Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шарти билан нол ставка бўйича солиқ солиниши белгиланганини таъкидладилар.

Товарларни қайта ишлаш операцияларининг афзалликлари, қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар экспорт қилинганда, қайта ишлаш операциясида харид қилинган товар ва хизматлар бўйича ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи салбий фарқ суммасининг қоплаб берилиши тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.

Жиззах вилоятида ташқи савдо операциялари билан шуғулланадиган 275 та корхона мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар 10 та корхона божхона ҳудудидан сертификат олган. Улар божхона ҳудудида қайта ишлаш операцияларини бажарганлиги туфайли 100 фоиз маҳсулот экспортга йўналтирилган ва улар қўшилган қиймат солиғи салбий фарқ суммаларини қайтариб олиш имтиёзидан фойдаланишган.  

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
295
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
225
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика