Ғаллаоролда жамиятдан сал кам 1 миллиард солиқ қарзи ундирилди

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.
Хусусан, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат Солиқ инспексиясининг солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки хисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича «Ғаллаорол-Нур» МЧЖ дан жами 981 млн. сўм солиқ қарзи ундириш билан боғлиқ 22 та ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулклари ҳамда автотранспортларига таъқиқ ўрнатилган ва хатланган, хисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.
Шундан сўнг, ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида муқаддам қўйилган инкассо топшириқномасига асосан 981 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилган ва 22 та ижро ишлари тамомланган.
Келгусида ушбу ундирилган солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мадофаа салоҳичтини таъминлаш, инфратузулмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.
Ф.Жўраев - Бюронинг Ғаллорол туман бўлими давлат ижрочиси

