Ҳарбий прокуратура ходимларига турар жой сотиб олиш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади

Ҳарбий прокуратура ходимларига турар жой сотиб олиш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади
Жамият
11:32, 19 август 2023
6 361
0

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра эндиликда ҳарбий прокуратура ходимлари ҳам "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида, ушбу кўкрак нишони билан Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар тақдирланади.

Шунингдек ҳарбий прокуратура ходимларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари тақдим этилади. Муқаддам бундай имтиёзлар Миллий гвардия, ИИВ, ФВВ ва ДХХнинг шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларига тақдим этилган.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
11.5 млн сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди 11.5 млн сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди
Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочилари томонидан муайян ишлар амалга оширилган....
29.08.23
67
0
Кредит тўлангунча «Ласетти» дам олиб туради Кредит тўлангунча «Ласетти» дам олиб туради
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 26.04.2023 йилдаги С.Пармановдан «Капиталбанк» АТБ фойдасига...
29.08.23
62
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика