МХХ собиқ ходими ноласи: «Онамни ким қайтариб беради?»
Жамият
Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 62-уй, 53-хонадонда яшовчи Мўътабар Ғофурова бундан 9 йил муқаддам ноҳақ судланганида бир кун келиб барибир адолат юзага чиқишидан умидини узмаганди. Энди ҳақли савол туғилади: хўш, у нега бундай қисматни бошидан кечирди?
«Инсон ва қонун» газетасининг 22 январдаги 2-сонида шу ҳақда мақола чоп этилди.
Мақолада келтирилишича, 1992-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси МХХ (ҳозирги ДХХ) Фарғона вилоят бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган капитан Мўътабар Ғофурова ноҳақ қамалган.
Қайд этилишича, М.Ғофурова МХХнинг вилоят бошқармаси бошлиғи билан гап талашиб қолган ва туҳматга учраган. Жиноий иш очилиб, гувоҳларни унга қарши кўрсатма беришга мажбурлашган. Ҳарбий суднинг 2009 йил 23 декабридаги ҳукмига кўра, М.Ғофурова Жиноят кодексининг 156-, 159- ва бошқа моддаларида айбдор деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан ҳамда 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. У жазо муддатининг 5 йилини ўтагач, амнистия актига асосан озодликка чиққан. Ҳарбий суд апелляция ҳайъатининг 2018 йил 29 майидаги ажрими билан М.Ғофурова бутунлай оқланган.
«Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганимда — 2014 йил 2 сентябрида менинг доғимда куйган онажоним Нурхон Ғофурова вафот этди. Мен қамалганимда 10 ёш бўлган ва бувисининг қўлида қолган яккаю ягона фарзандим Фарангиз Собиржонованинг эса гулдек болалиги хазон бўлди. Энди ўзингиз айтинг: бу йўқотишларим ва изтироблар ўрнини ким ва нима тўлдиради? Қолаверса, Жиноят кодексининг 230-моддаси ва 231-моддасига биноан мени ноҳақ жавобгарликка тортган шахсларнинг ўзи қонун олдида жавоб беришмайдими?» — деган Мўътабар Ғофурова.
Манба: Xabar.uz

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...