News time: Сенат раиси Жиззахда, ваҳшийларча йўқ қилинган айиқ ва Сўғдиёнанинг янги мураббийи

News time: Сенат раиси Жиззахда, ваҳшийларча йўқ қилинган айиқ ва Сўғдиёнанинг янги мураббийи
Янгиликлар / Видео
08:52, 10 апрель 2023
252
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида аввало вилоят ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, вилоят кенгаши депутатлари ва сенаторлар билан учрашди.

Учрашув давомида Янги конституцияда жуда катта ўзгартиришлар киритилгани, айниқса оила турмуш ва хотин-қизлар ҳуқуқлари  мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди.

Шундан сўнг,  Зомин туманининг Мустақиллик ва Пешағор маҳаллаларида, Ш.Рашидов туманидаги бир нечта объектларда бўлди ва маҳалла хотин-қизлари ва  фаоллари билан учрашди. 

Сенат раисининг Жиззах шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб интернатида, Самбраҳам ва Қозон университетлари ҳамда футбол мактабида ҳам ўқувчилар ва меҳнат жамоалари билан учрашди. 

Айиқ ваҳшийларчa йўқ қилинди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирида айиқ юргани акс этган видео тарқалди. Унда қашқадарёликлар айиқни Nexia русумли машинада қувлагани акс этган. 

Шу куни айиқ аҳоли яшаш жойида пайдо бўлди ва мактаблардан бирига бориб, деразаларга урилди. Дераза синиши оқибатида қон излари пайдо бўлган. Айиқ мактабга келиши оқибатида бирор-бир ўқувчи ёки педагог ходимларга тажовуз қилмаган. Ҳеч қандай жароҳат кўриш ҳолати мавжуд эмас.

Қизил китобга киритилган ушбу қўнғир айиқ Чироқчида отиб ўлдирилди. Яна бунга Ички ишлар ходими бошчилик қилди. 

Эколог уз берган маълумотларга кўра, отиб ўлдирилган айиқнинг жасади Қарши шаҳрида печда куйдирилган. Асосий далил йўқ қилинган. Далилий ашё йўқ.

Порахўрларга оғирроқ жазо тайинланяпти

Энди порахўрлар 20 йилга қамалиши мумкин. Олий Мажлис Сенати жорий ҳафта ўтказилган 39-ялпи мажлисида Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, пора олганлик (210-модда), пора берганлик (211-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик (212-модда) учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) ҳамда Ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда) жиноятлари ғаразли ниятларда содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилмоқда.

Қонун Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

Буйруқни берган ректор, ҳайдалган проректор

Қўқон Давлат педагогика институти ётоқхонасининг талаба қизлар яшайдиган хонага яширин видеокамера ўрнатилди. Апрель ойи бошида ўрнатилган камерани ётоқхонада яшайдиган қизлар пайқаб қолди ва шу заҳоти Ички ишларга хабар берди. 

Камера ўрнатилгани фош бўлиши ортидан педагогика институти ректорати мужмал муносабат билдирди. Унга кўра, камера ўрнатиш институт ректорининг буйруғи бўлган.

Камера қўйишни ректор буюрган бўлсада ректор қолиб, проректор ва 3 ходим лавозимидан озод этилди. Яна бир кишига интизомий жазо чораси қўлланилган.

"Сўғдиёна" футбол клубига янги бош мураббий тайинланди

Маълумки "Навбаҳор"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" жамоаси  бош мураббийи Ёрқин Назаров истеъфога чиқарилганди.

Кеча "Сўғдиёна" қароргоҳида Чернагориялик мураббий Иван Бошкович билан мавсум сўнгига қадар бўлган шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида Иван Бошкович 1982 йил 1 январь санасида Чернагория давлатида таваллуд топган.

Иван Бошкович мураббийлик фаолияти давомида 2018 йили "Huai Thalaeng United" жамоасида ёшлар мураббийи бўлган. 2019 йилда "Lampang" жамоасида ёрдамчи мураббий. 2020 йил "Bunyodkor U19" жамоаси мураббийи, 2021 йилда "Бунёдкор-2" бош мураббийи, 2022-йилда "Бунёдкор" Бош мураббийи бўлган.

Бу ҳафта яна нималар рўй берди? 

Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида рухсат этилган максимал тезлик 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгариш 5 апрелдан кучга кирди. Янги чеклов фақат асосий шаҳарларга эмас, республикадаги барча шаҳарларга тааллуқли.  

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳалар эълон қилинди. Энг кўп овоз олган 1666 та лойиҳани молиялаштиришга 1,6 трлн сўм ажратилади. Эътиборлиси, ғолиб лойиҳаларнинг ярмидан кўпи – мактаблар ва шифохоналарга тўғри келади. Шу билан бирга, одамларнинг фаоллиги сезиларли ошган: ташаббусларга ўтган мавсумдан икки баробар кўп – 16 миллионта овоз тўпланди. Кутилганидек, кўплаб маҳаллалар ўз ғалабасини катта байрам қилиб нишонлади.

Сергелида 27 ёшли аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлади. Уларнинг тўрталаси ҳам воқеа жойида ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, аёл болалари билан 5 ойдан буён онасининг уйида яшаб келаётган бўлган. Ҳолат бўйича қасддан одам ўлдириш ва ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тошкент қоқ марказида, Амир Темур хиёбони ёнида жойлашган иккита бино ғаройиб тарзда хусусийлаштирилди. Бир йил олдин очилган, бор-йўғи 8 млн сўм устав фондига эга компания Алоқабанкдан 390 млрд сўм кредит олиб, бир кун ўтгач шу пулга Алоқабанк ва собиқ АКТ вазирлигининг биноларини сотиб олди. Ажратилган кредит миқдори банк активларининг нақ 20 фоизига тенг. Давлат банки бунча катта миқдордаги кредитни хусусий компанияга имтиёзли шартларда бергани эътиборга лойиқ. 

Бахмал тумани ҳудудида яшовчи фуқаро, тажрибали архитектор ўзини осиб қўйган. Ҳолат юзасидан 2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви тайинланган.

 ACTIVIST лойиҳаси муаллифи 15 суткага қамаб қўйилди. Ҳожиакбар Носиров ўз видеоларидан бирида бир қатор брендларнинг йогурт маҳсулотлари таркибида кармин моддаси борлиги учун уни истеъмол қилмаслик керак дейиши ортидан, “диний адоват қўзғатувчи материал” тарқатишда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

 Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов оламдан ўтди. Таниқли актёр, ўзбек кино хазинасидан жой олган бир қатор филмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган Мурод Ражабов 8 апрел куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 74 ёшида вафот этди.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
112
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
106
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика