Қозоғистонлик имом Жиззахда гиёҳванд модда сотаётганида қўлга олинди

Қозоғистонлик имом Жиззахда гиёҳванд модда сотаётганида қўлга олинди
Жамият
17:21, 09 март 2022
3 217
0

Ҳаммага маълумки, ислом динимизда имомлар доимо ҳурмат-эҳтиромда бўлишади, уларнинг ортидан одамлар дин амалларини бажаришга интилади, дин вакиллари биринчи навбатда инсонларни тўғри йўлга йўналтириб, диний илмни бериб, яхшиликни ёмондан ажратишни насиҳат қилишади, ўзлари ҳаммага ўрнак бўлишади.

Аммо афсуски, аччиқ бўлса-да, айрим масжид имомлари орасида ҳам жиноятга қўл урганлари ҳам учраб туради, гуруч кўрмаксиз бўлмайди дегани шу бўлса керак....

Иш ҳужжатларига қараганида, У.Нурсаидов Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилоятидаги “Қўчқорбой-ота” жоме масжиди имоми лавозимида ишлаб келиб, нафс балосига учраб, текин даромаднинг хар хил йўлларини излайди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Бахтиёр Мамадаминов хабар берди.

Унга кўра, У.Нурсаидов Қозоғистон Республикасида “Эдил” исмли шахс билан танишиб, улар ўзаро жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситасини ўтказишга келишади.

Шу билан “Эдил”нинг кўрсатмасига асосан У.Нурсаидов 2021 йил 4 апрель куни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятига келиб, Даштаобод шаҳарчасида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган У.Холбеков билан учрашиб, унга “Эдил”нинг номидан гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиши учун келганлигини билдириб, У.Холбековнинг уяли телефон рақамини олиб, “Эдил” билан қўнғироқлашади, “Эдил” эса уларга гиёҳвандлик воситасига харидор келишини айтиб, харидордан пулни олиб, гиёҳвандлик воситасини унга беришини тайинлайди.

“Эдил”нинг кўрсатмасини бажариш мақсадида У.Холбеков ўз уйида гиёҳвандлик воситасини кўмиб қўйган жойидан олиб, электрон тарозида ўлчаб, оғирлиги 4 кг.га яқин эканлигига ишонч ҳосил қилиб, 4 та ўрамга қадоқланган гиёҳвандлик воситасини битта полиэтилен пакетга жойлаб, ўзига тегишли бўлган автомашинанинг олд ўриндиғи тагига яшириб, уни сотиб бериши учун У.Нурсаидовга топшириш мақсадида Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасига бориб, у ерда У.Нурсаидов билан учрашиб, биргаликда “харидор” кутиб турган жойда, яъни Жиззах вилоятидаги метан газ қуйиш шохобчаси олдида У.Нурсаидов “опий” гиёҳвандлик воситасини олиб, автомашинадан тушиб, тезкор тадбирга жалб қилинган ходимга қўлидаги пакет ичида бўлган тўрт дона ўрамлардаги моддаларни сотишга келишиб, ходимдан 16.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан бирга ушланган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, тўпланган даиллларга баҳо бериб, У.Нурсаидов ва У.Холбековга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топиб, У.Холбековга 12 йил, У.Нурсаидовга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Агарда шу воситалар инсонларнинг истеъмолга чиқиб кетганида унинг қандай оқибати келиб чиқиши ва нима бўлишини ҳам тасаввур қилиш қийин.

Бу иллатга ружу қўйиш, унинг ортидан мўмай даромад топишга уриниш ношукурлик. Ношукурликнинг адоғи эса, барибир аянчли оқибатни келтириб чиқаради.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
300
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
229
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика