Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас

Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас
Жамият
20:48, 22 февраль 2019
1 871
0
Ш.Рашидов тумани, Қулама ҚФЙ да яшовчи (исми шарифи ўзгартирилган) Аида Таркова муқаддам 2015 йил 3 сентябрдаги жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 227-моддаси 2-қисмининг “а”банди билан айбли деб топилиб, жазони ўтаб бўлиб, такроран ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилишда ифодаланган жиноят содир этди.
Шу суднинг 2018 йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, жазо тайинланган бўлсада,А.Таркова тўғри хулоса чиқармасдан унга нисбатан суднинг жазо тайинлаш ҳақидагиҳукми ўқилган кунидан 5 кун муддат ўтиб, халқимизнинг “ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деган нақлидан келиб чиқиб, ўзининг қинғир ишларини такрорлади.
Яъни такроран ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилишда ифодаланган жиноят содир этиб 2018 йил 17 октябрь куни тахминан соат 15-00ларда Жиззах шаҳар, Ҳалқобод маҳалласида жойлашган “Эски шаҳар буюм бозори”га йўл олди.Бозорнинг8-қаторида жойлашган 44-сонли савдо дўконига кириб, дўкон эгаси харидорлар билан савдолашиб турганидан фойдаланмоқчи бўлди. Лекин унинг нияти амалга ошмай қолди. Дўкондан бир дона нархи 450.000 сўмлик аёллар шимини яширин равишда олиб кетаётган вақти дўкон эгаси Ф.Имомназаров сезиб қолиб, уни ушлаб олди.
А.Таркова юқорида қайд этилган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,169-моддасининг1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 24.12.2018 йилдаги ҳукми билан А.Тарковага нисбатан айблов ҳукми чиқарилди.
Р.Орзиқулов - Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика