Жиззахда 5000 АҚШ доллари эвазига ЖДПИга ўқишга киритишга ваъда қилган фирибгарга нисбатан ҳукм ўқилди
Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли Элдор Маъмуров (исм, фамилия ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан бойимоқчи бўлди. Бу ниятига эришиш учун абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қармоғига илинтиришга уриниб кўрди. Лекин унинг бу нияти амалга ошмади.
2018 йилнинг 24 июль куни кеч соат 20.00 да Жиззах шaҳpидаги Қассоблик MФЙ ҳудудида жойлашган “Heъмат ота” чойхонасида таниши Латиф Самиев билан борган ва у ерда Жиззах давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш учун қизини ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёлдан 2500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Жиззах вилоят бошқapмacи ходимлари томонидан қўлга олинган.
Бунгача у абитуриент И.Сувановани Ўзбекистон Республикаси Олий тaълим вазирлигидаги вa Жиззах Давлат педагогика институтидаги “сохта” танишлари орқали мазкур институтнинг “Тарих” факультетига 5.000 АҚШ доллари эвазига ўқишгa киритиб қўйишини айтиб, аёлнинг ишончига кирган. Жиззах давлат педагогика институтида тахсил олаётган талабаларнинг ДТМ варақаларини кўрсатиб, гўёки уларни шу йўл билан ўқишга киритиб қўйганлигини даъво қилган. У шу пулнинг бир қисми 2.500 АҚШ долларини мансабдор танишларига бериши ҳақида айтиб алдаган. Лекин аёл ҳозирча бунча маблағи йўқлиги учун гаров тариқасида ўзининг тилла тақинчоқларини Элдорга бериб, ушбу тақинчоқларни 10 кун ичида қайтариб олишини билдирган.
Лекин фирибгарнинг бу тузоғи иш бермади. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг 2018 йил 13 ноябрь кунги ҳукмига асосан Элдор Маъмуров содир этган жинояти учун айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жаримава 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Э.Қаршиев - Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси