Бумеранг ва портал. Баъзи ташкилотларни ёпиш вақти келмадимикан?
Жамият
Мен бу расм орқали унинг нима экани ҳақида маълумот бериб кифояланмоқчи эмасман. Шунчаки, уни бир ҳолатга боғлашга уринмоқчиман.
Бу асбобнинг номи – бумеранг. Одатда ёғочдан ясалади. Баъзан металлдан ясалганларини ҳам учратиш мумкин. Хусусияти - отганда ҳавода айланиб-айланиб эгасига қайтиб келади. Унинг ёши тахминан 50.000 да. Палеолит давридан бери фойдаланилади. Ўша вақтлари ов қилиш учун фойдаланишган бўлса керак. Аллоҳ билгувчи.
Ёшлигимда бир чет эл фильмини кўргандим. Номи эсимда йўқ. Музейда севишганлар бумеранг орқали ўғрилик қилишади. Уни панада туриб, ўмаришни режалаштиришган қимматбаҳо буюмига отадилар ва сигнализацияни ишлатишади. Шу заҳоти қўриқлов гуруҳи етиб келади. Лекин буюмни жойида эканлигини кўриб ҳайрон бўлишади. Воқеа бир неча бор такрорлангач зериккан қўриқлов хизмати ходимлари сигнализацияни бузилган деб ўйлаб уни ўчириб қўйишади. Бундан ўғрилар унумли фойдаланишади ва буюмни ўғирлашади.
Хуллас бумеранг деса шулар кўз ўнгимга келар эди, шу вақтгача.
Хабарингиз бор, президент ташаббуси билан виртуал қабулхона – портал ишга туширилди. Унга миллионлаб мурожаатлар келиб тушди ва тушмоқда. Мурожаатлар ҳар хилидан бўлди. Эр сўраган ҳам, бировнинг мулкини президентдан олиб беришини сўраган ҳам, хуллас бўлар-бўлмас мурожаатлар ҳам келди. Портал аввалига яхши ишлади. Тўлиқ ўрганди. Мурожаатларнинг назоратини ҳам амалга оширди. Аксариятини ижобий ҳал этилди. Унга ходимларга ойлик, ташкилий ишлар, техника ва бошқалар учун давлат бюджетидан ҳам маблағ ажратилган бўлиши керак.
Ҳозирги кунга келиб эса хатларни тегишлилиги бўйича жойларга юборадиган ташкилот бўлиб қолди. Ўтмишда яхши ишлаб (атиги бир йил), мукофотига ҳозир ҳам ўз фаолиятини давом эттириб келаётгани сал ғалати эмасми? Тўғрисини айтсам, давлат ташкилотларининг ўзи ҳам почта хизмати орқали бу ишни эплай олади. Ўзларидан қуйи ташкилотга хатларни бемалол йўналтиради. Биз давлатга солиқларни бунинг учун тўламаганмиз, ахир.
Тасаввур қилинг! Сизга нисбатан бирор давлат органи ходими ноқонуний хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизликни амалга оширди. Ундан сиз норозисиз. Унинг юқори турувчи ташкилотига ишончингиз йўқ. Тўғрида! Қайси она ўз боласини бошқанинг гапига ишониб жазолайди. Юқори ва қуйи турувчи ташкилот ҳам худди шундай муносабатда бўлади. Сир эмас, одатий ҳол. Сиз буни биласиз ва порталга мурожаат қиласиз. У вазирликка жўнатади. Вазирлик бошқармага. Бошқарма ҳудудий бўлимга. Унинг раҳбари сиз норози бўлган ходимга йўналтиради. Раҳбар ҳам “нима бало ходимингни эплай олмайсанми” деган гапдан қўрқиб, уни ўзларининг фойдасига ҳал қилади. Порталга бир варақ хат етади. Мурожаат ўрганиб чиқилиб тегишлича қонунан ҳал этилади. Портал муддати ёпилади. Тамом. Ҳаёт гўзал. Хатингизда эса бумеранглик ҳислати. Яъни, қарабсизки у айланиб-айланиб қўлингизда.
Сўнгги вақтларда бу оддий ҳолга айланиб қолди. Бу жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуннинг 25 моддасига зид эмасми? Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига, ташкилотларга ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга, ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.
Ундан кўра менда бир таклиф бор. Солиқ тўловчи оддий фуқаро сифатида фикрим - портални ёпиш лозим. Давлат бюджетини мақсадсиз сарфлаш керак эмас. Айниқса давлатимиз ислоҳотларга муҳтож бўлиб турган вақтда. Ходимлари нима қилади дейсизми? Ходимлари ҳам бизга, 33 миллион аҳолига ўхшаб кадрлар пойгасига қўшилади. Бозор иқтисодиёти-ку! Яхши кадр бўлса кўчада қолмайди.
Ривожланаётган давлатларда давлат ташкилотлари озаяди. Махсуслашади. Кераксиз ёки вазифасини бошқа ташкилотлар ҳам бажара оладиган ташкилотлардан воз кечилади. Вақтинча бўлса ҳам. Бюджет мақсадли ва конкрет ғояларга тикилиши зарур. Ана шунда ўзимиз орзу қилган буюк келажак келишини озгина тезлаштирган бўламиз. Буларнинг барчаси IMHO, албатта.
Манба: Azon.uz

Зафарбек СОЛИЖОНОВ
Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...