Алвидо, меҳнат дафтарчаси!

Алвидо, меҳнат дафтарчаси!
Янгиликлар
20:53, 03 ноябрь 2018
2 871
0
Советлардан бизга қолган битта мерос бор. Унинг номи меҳнат дафтарчаси. Миллионлаб ўзбекистонликлар ҳаётида меҳнат дафтарчасига дуч келган. Айниқса, пенсияга чиқиш арафасида юртдошларимиз меҳнат дафтарчаси билан боғлиқ югур-югурларга, бюрократияга дуч келишади. Яна кимдир эса бир кун келиб, пенсияга чиқса, иш стажи бўлсин деб, меҳнат дафтарчаси у-бу ташкилотда «юриб туриши»ни исташади.

Бизда бу эски давр сарқитининг куни битмоқда. Маълум бўлишича, 2019 йилдан Ўзбекистонда меҳнат дарфтарчасидан воз кечилади. Унинг ўрнига электрон база жорий этилади.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг айтишича, меҳнат дафтарчалари бизда СССР давридан қолган ва улар фойдаланиш учун жуда ноқулай. Улардан воз кечиш вақти келди. 2019 йилдан ишга кирмоқчи бўлган ходимлар меҳнат дафтарчасини очишларига тўғри келмайди, эндиликда улар шунчаки ўз маълумотларини электрон базага киритишса бас.

Бўлажак базада ходимнинг барча меҳнат фаолияти ва даромади акс этади. Керакли маълумотни ходимнинг паспорт маълумотларини базага киритган ҳолда олиш мумкин бўлади.

"Ҳозир солиқ идораси электрон базанинг асосини ишлаб чиқмоқда ва ушбу дастур деярли тайёр. Эндиликда ўз ойлик маошингиз ҳақида "Telegram"даги @oylikuzbot боти орқали билиб олиш мумкин. Ушбу бот қанча ойлик маош тўлангани ва қанчаси солиққа ушлаб қолинганини кўрсатади. Шунингдек, бот маошнинг қанча фоизи нақд пулда ва қанчаси пластик картада берилганини кўрсатади", – деди (https://turon24.com/sections/reports/lpwrremk2xbs-zbekistonda-2019-jildan-menat-daftarchasining-rniga-lektron-baza-zhorij-ilinadi) Дилшод Султонов.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
296
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
225
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика