Мактаблар автобус билан таъминланадими? Масалага ХТВ ойдинлик киритди

Мактаблар автобус билан таъминланадими? Масалага ХТВ ойдинлик киритди
Сиёсат
23:15, 06 ноябрь 2018
2 826
0
Фото: «USA Today»

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги баъзи интернет нашрларида мамлакатимизнинг барча мактаблари 2019 йилнинг 1 январигача автобуслар билан таъминланиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритади, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди.
Мазкур йиғилишда 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш вазифаси қўйилди. Асосий мактаб ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлмаган жойларда эса, ўқувчиларнинг асосий мактабга боришлари учун автобус хизматлари йўлга қўйилиши масаласини ўрганиб чиқиш кераклиги таъкидланди. Бу ташаббус қишлоқ болаларини ҳам яхши шароитларда ўқишини таъминлаш ўқувчилар узоғини яқин қилишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимида 9,6 мингдан зиёд мактаблар фаолият юритади ва уларнинг барчасини икки ойда автобуслар билан таъминлаш имконияти мавжуд эмас. Шунинг учун бу масала, биринчи навбатда энг зарур бўлган узоқ жойлардаги мактаблар учун кўзда тутилади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика