Афсун ва диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати ҳисобланмайди
Жамият
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Низомга мувофиқ, оккултизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди. Шунингдек, халқ табобатининг қуйидаги йўналишлари бўйича бир ёки бир неча усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш мумкин:
- инвазив (акупунктура, сужок терапия, хижома);
- ноинвазив (мануал терапия, акупрессура);
- биологик инвазив (гомеопатия, гирудотерапия, апитерапия);
- парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш (фитотерапия, очлик билан даволаш).
Низомга кўра, халқ табобати усулларидан фойдаланиб тиббий фаолият билан шуғулланиш халқ табобати шифокори ва халқ табобати бўйича мутахассис томонидан амбулатория ва стационар турдаги тиббий ташкилотларда амалга оширилади.
Халқ табобати усуллари билан даволашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилашда халқ табобати мутахассиси тегишли шифокор билан маслаҳатлашиши шарт.
Тиббиёт ташкилотларида беморларни халқ табобати мутахассислари томонидан қабул қилиш бемор шифокор кўригидан ўтгандан сўнг амалга оширилади ҳамда тиббий кўрик ва текширувлардан ўтган беморнинг амбулатор картасига ёки касаллик тарихига халқ табобатини қўллаш бўйича кўрсатма ёки қарши кўрсатма тўғрисида ёзув киритилиши шарт.
Болалар ва ҳомиладор аёлларга педиатр, умумий амалиёт ёки гинеколог шифокорнинг хулосаси мавжуд бўлганда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилади.
Халқ табобати мутахассиси беморга қўлланилган халқ табобати усули ва ўтказилган муолажалар ҳақидаги маълумотларни беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ёзиб қўйиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...