2019 йил Ўзбекистонда тиббиётни ривожлантириш йили бўлади

2019 йил Ўзбекистонда тиббиётни ривожлантириш йили бўлади
Сиёсат
19:56, 10 ноябрь 2018
3 470
0
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани, унда, жумладан, тиббий суғурта масаласига ҳам тўхталиб ўтилгани ҳақида хабар берилган эди.
“Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса — давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, деган президент Ш.Мирзиёев.
KUN.UZʼнинг манбасига кўра, президент Ш.Мирзиёев видеоселектор йиғилишида 2019 йил Ўзбекистонда тиббиётни ривожлантириш йили бўлишини айтган. Янги йилни айнан қандай номлаш анъанага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституция байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирда эълон қилиниши мумкин. Аммо давлат раҳбарининг йиғилишда айтган сўзларидан келиб чиқилса, у қайси йўналишда бўлиши маълум бўлмоқда.
“Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз — халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш”, — деган Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда сўнгги икки йилда президентнинг соҳага оид 50та фармон, қарор ва фармойишлари, ҳукуматнинг 70дан зиёд қарор ва фармойишлари қабул қилинганига алоҳида урғу берилган.
“Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори ҳам мазкур соҳадаги яна бир ижобий янгилик бўлди. Унга мувофиқ, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 2018 йил 1 декабрдан — 20 фоизга, 2019 йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, видеоселекторда тиббиёт соҳасини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинган. Президент Ш.Мирзиёев Ўзбекистонда 2025 йилгача соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика