Кальций етишмаслигининг белгилари, оқибатлари ва уни даволаш усуллари

Кальций етишмаслигининг белгилари, оқибатлари ва уни даволаш усуллари
Саломатлик
07:47, 20 ноябрь 2018
8 099
0

 Инсоннинг нормал ҳаётий фаолияти учун турли-туман витамин ва минераллар зарур. Улардан баъзиларига кўпроқ, баъзиларига эса камроқ муҳтожмиз.

Бироқ улардан бирортасининг етишмаслиги турли хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Организмда кальций етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Кальций етишмаслиги белгилари

Кальций ҳар куни таом тановул қилиш билан бирга организмга тушиши кераклигидан хабардормисиз? Бу минералнинг етишмаслигидан нафақат болалар ва кекса кишилар, балки аҳолининг ишчи қатлами ҳам азият чекади. Бундан ташқари, организм уни етарли миқдорда қабул қилмаса, кексайган пайтда бўғин ва суяклар билан боғлиқ муаммолар кафолатланади. Шунинг учун қуйидаги белгилар сизни эътиборсиз қолдирмаслиги лозим:

- Тирноқ, суяк ва сочларнинг синувчанлиги. Сочлар хиралашиб, тўкила бошлайди, тез синувчан бўлиб қолади. Тирноқлар эса юпқа бўлиб, секин ўсади. Енгил шикастланганда ҳам синиш ва лат ейишлар юзага келади;

- Ушбу минерал етишмаса, тишлар ҳолати кескин ёмонлашади;

- Асаб тизими ҳолати: Кальций етишмовчилиги қайд этилган киши асабий, тез таъсирланувчан, тез чарчайдиган ва бироз паришонхотир бўлади;

- Болалар ўсишининг секинлашуви ушбу минералнинг етишмаслигидан далолат беради.

Организмдаги кальций заҳирасини тўлдирамиз

Кальций етишмаслиги ҳақида сўз юритар эканмиз унга бой маҳсулотларни эслатиб ўтамиз. Уни D витамини билан бирга истеъмол қилиш тезроқ ўзлаштирилишига сабаб бўлади. Фосфор ҳам унга яхши қўшни бўла олади. Агар ўзингизда кальций етишмовчилигини пайқасангиз, қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилинг:

  • Сут ва сутли маҳсулотлар: творог, қатиқ, пишлоқ, қаймоқ ва йогурт;
  • Денгиз маҳсулотлари, хусусан, сардина ва лосось;
  • Цитрус мевалар: апельсин, лимон, грейфрут ва лайм;
  • Мавсумий мева-сабзавотлар: карам, реза мевалар.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
301
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
229
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика