Бир фоиз қоидаси: нима учун кимдир барини олади, қолганларга ҳеч нарса тегмайди?

Бир фоиз қоидаси: нима учун кимдир барини олади, қолганларга ҳеч нарса тегмайди?
Иш / Блог
22:12, 12 ноябрь 2018
3 598
0

 «Ўн марта бой ва муваффақиятли бўлиш учун 10 марта кўпроқ ишлаш шарт эмас. Бор-йўғи бир фоиз қоидасини қўлланг», – дея маслаҳат беради машҳур блогер Жеймс Клир.

Жеймс Клир - америкалик блогер, тадбиркор ва спортчи. Хулқ-атвор, одатларни шакллантириш ва мукаммалликка интилиш психологияси ҳақида ёзади.

Кумулятив афзалликнинг кучи

Ёнма-ён ўсувчи икки дарахтни тасаввур қилинг. Улар ҳар куни бир-бири билан қуёш нури ва намлик учун рақобатлашади. Агар бир дарахт бошқасига қараганда тезроқ ўсса, кўпроқ қуёш ва ёмғир сувига эга бўлади. Келаси куни қўшимча қувват сабаб янада баландроқ ўсади. Вақт ўтиши билан иккинчи дарахтни тўсиб қўяди ва қуёш нури ва тупроқдаги тўйинтирувчи моддаларнинг кўпгина қисмини олишга муваффақ бўлади.

Бундай дарахт кўпроқ уруғ беради. Демак келаси авлодда бу турдаги дарахтлар кўпроқ бўлади. Бу жараён рақобатчиларидан бироз олдинлаб кетган дарахтлар ўрмонни эгаллагунича такрорланади.

Вақт ўтиши билан ортиб борадиган бироз афзаллик олимлар томонидан кумулятив афзаллик, деб аталади.

Ғолиб барига эга бўлади

Айнан шу жараён одамлар билан ҳам содир бўлади. Ўрмондаги дарахтлар каби биз ҳам кўпинча бир хил ресурслар учун рақобатлашамиз. Сиёсатчилар сайловчилар овози, ёзувчилар – бестселлер рўйхатидаги ўрин, спортчилар – олтин медаллар, компаниялар – истиқболдаги мижозлар, телеканаллар – эътибор ва вақтимиз учун рақобат қилади.

Юз фоизлик ютуққа эга бўлиш учун бор-йўғи бир фоизлик, бир сониялик, бир сўмлик афзалликка эга бўлиш лозим.

Чекланган ресурслар, масалан, вақт ва пул билан боғлиқ ҳар қандай қарорлар, табиий равишда ғолиб барига эга бўладиган вазиятга олиб келади.

Ғолиб катта қисмга эга бўлади

Индивидуал мусобақаларга хос «Ғолиб барига эга бўлади» эффекти ҳаётнинг қолган соҳаларида кўпинча «Ғолиб катта қисмга эга бўлади» эффекти пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Омадли вазиятга тушган (олтин медаль ютиб олган, директорлик курсисига эга бўлган) ғолиб яна ва яна ғолиб бўлиш имконини берувчи кумулятив афзалликларни тўплаб боради. Дастлаб фарқи бирозгина туюлган нарса эндиликда 20/80 қоидасига айланади.

Бир соҳадаги ғолиблик бошқаларида муваффақиятга эришиш эҳтимолини оширади. Келаси ҳар бир муваффақият ғолибнинг мавқеини мустаҳкамлайди.

Вақт ўтиши билан барча ютуқ ва афзалликларга рақобатчиларидан бироз олдинда бўлганлар эга чиқишади. Бироз ортда қолганлар эса деярли ҳеч нарсасиз қоладилар.

Келинг, мақоланинг бошида кўтарилган масалага қайтамиз. Нима учун айрим кишилар ва ташкилотлар афзаллик ва ютуқларнинг катта қисмига эга бўлишади?

Бир фоиз қоидаси

Ишдаги у қадар катта бўлмаган фарқ ҳам вақт ўтиши билан афзалликларнинг нотенг тақсимланишига олиб келади. Айнан шунинг учун ҳам тўғри одатлар муҳим ҳисобланади.

Атиги 1 фоиз рақобатчилардан ўзиб кетиш учун етарли. Бироқ агар афзалликни бугун, эртага, кундан кунга қўллаб-қуватласангиз, борган сайин ушбу афзаллик сабаб муваффақиятга эришасиз. Ҳар бир ғолиблик янада яхшироқ натижалар келтира бошлайди.

Айнан шу 1 фоиз қоидасидир. Икки марта кўп олиш учун икки маротаба кўпроқ яхши бўлиш шарт эмас. Бир фоизга яхши бўлишнинг ўзи кифоя.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
176
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
157
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика