Ватан ягонадир – дўстлик абадий (Фоторепортаж)

Ватан ягонадир – дўстлик абадий (Фоторепортаж)
Янгиликлар / Маданият
21:25, 30 март 2025
73
0

Бугун Зарбдор тумани Андижон маҳалласида "Миллатлар дўстлиги" байрами кенг нишонланди. Ушбу тадбир турли миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида миллий урф-одат ва анъаналар, халқ ўйинлари намойиш этилди. Санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди, фольклор жамоаларининг чиқишлари байрамга алоҳида файз бағишлади.

Меҳмонлар учун миллий таомлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Ташриф буюрувчилар турли миллатларнинг анъанавий таомлари ва санъат асарлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Туман ҳокими Б.Ташпулатов барча иштирокчиларни қутлаб, юртимизда миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Байрам доирасида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, турли миллат вакилларига ҳурмат бажо келтирилиб, уларга миллий либослар совға қилинди.

Тадбир якунида тинчлик ва бирдамлик рамзи сифатида осмонга кабутарлар қўйиб юборилди. Бу халқимизнинг дўстлик ва ҳамжиҳатликка бўлган садоқатини намоён этди.

"Миллатлар дўстлиги" байрами – ўзаро ҳурмат, миллий қадриятлар ва барқарор тараққиёт тимсоли бўлиб, у миллатлар ўртасидаги тотувлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
12
0
Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда Жиззахда газ таъминотида рақамлаштириш: энергия самарадорлиги ва аҳоли учун қулайлик марказда
Жиззах вилоятида газ таъминоти соҳасида рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнлари изчиллик билан амалга оширилмоқда....
23.04.25
31
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика