Ёш йигит-қизларнинг сочига оқ ораласа...

Ёш йигит-қизларнинг сочига оқ ораласа...
Ҳаёт тарзи
22:06, 12 ноябрь 2018
8 206
0

 Сочга оқ тушиши эртами-кечми, ҳар биримизни безовта қилиши аниқ. Ёш ўтгани сайин оқ сочлар кўпайиши табиий ҳол, албатта. Лекин 20-25 яшар айрим йигит-қизлар ҳам сочлари эрта оқарганидан шикоят қилишади. Бундан хавотирга тушиб, билиб-билмай дори-дармон қабул қилиш эса сочга янада кўпроқ зарар етказиши мумкин.

Мутахассис: Жаҳонгир СОҲИБОВ, Сергели тумани тери таносил диспансерининг дерматовенеролог-трихолог шифокори.

Сабаблари кўп

Инсон организмида миллионлаб соч фолликулалари бор. Фолликулалар соч ҳосил қиладиган ҳужайралар ва пигмент тутадиган ҳужайралардан иборат. Биз айтаётган муаммонинг сабабларидан бири организмда меланин моддаси етишмовчилигидир. Зеро, ушбу модда сочларни ранг билан таъминлайди. Унинг танқислигига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:

* қаттиқ асабийлашиш: стресс ҳолатида юзага келган адреналин бош терисидаги протеин ва пигментнинг фаолияти бузилишига сабаб бўлади;

* носоғлом турмуш тарзи: нотўғри овқатланиш ва уйқу меъёрида бўлмаслиги оқибатида фолликулалар сустлашади;

* организмда оқсил етишмовчилиги: оқсил таркибидаги тирозин (аминокислота) танқислиги меланин етишмовчилигини келтириб чиқаради;

* наслий: ота-она, яқин қариндошларда эрта соч оқариши кузатилган бўлса;

* бўйин соҳасидаги нерв толасининг сиқилиши бош мия томирларига қон яхши етиб бормаслиги, қон айланиш тизими бузилишига сабаб бўлиб, сочни кучсизлантиради, рангсизлантиради.

Оқ сочлар соч тузилмасида ҳаво, яъни бўшлиқлар юзага келиши натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда сочларнинг ранги нурнинг синиш бурчаги ўзгаргани туфайли оқ тусга киради. Организмда рўй бераётган салбий ўзгаришлар эрта соч оқариши, қуриб кетиши, тўкилиши каби оқибатларникелтириб чиқаради. Масалан, темир танқислиги анемия, камқонлик, витилиго, қалқонсимон безнинг ишдан чиқиши, вернер (эрта соч оқариши) каби касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Агар 30-35 ёшлар (баъзида 20-25) оралиғидаги аёлларда соч оқариши кузатилса, албатта,трихолог шифокор ҳузурига бориш тавсия этилади. Касалликнинг сабабини аниқлаб, организмда юз бераётган ўзгаришларни бартараф этиш зарур. Бунинг учун умумий амалиёт шифокори, эндокринолог, гастроэнтеролог шифокорлар қабулига ҳам йўлланма берилади. Тўлиқ текширув (микроэлементлар учун сочнинг спектрал таҳлиллари, қонда витаминлар, қалқонсимон без текшируви, гормонлар таҳлили)лар ўтказилгач, умумий хулосага келиниб, муолажалар бошланади.

Соч ювиш воситалари ҳам эрта соч оқаришига олиб келиши мумкин. Чунки баъзи шампунь ва бальзамлар таркибида соч оқаришига сабаб бўлувчи ингредиентлар, хусусан, водород переоксиди (Н202) бор бўлиб, бу модда зарарли хусусиятга эга.

Аввалги ҳолига қайтадими?

Минг афсуски, оқарган сочларни аввалги ҳолатига қайтаришнинг имкони йўқ. Аммо керакли муолажани ўз вақтида қўллаб, соч оқаришининг олдини олиш ва жараённи секинлаштириш мумкин. Бунда, энг аввало, овқатланиш тартибига эътибор бериш керак. Дуккаклилар, авокадо ва ёнғоқ (барча турлари)ни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Агар чекиш ва ичкиликка мойил бўлсангиз, бундан воз кечишга тўғри келади, чунки ҳар икки одат ҳам муаммони янада чуқурлаштириши аниқ.

Даволашда дори–дармон ичиш билан бирга маҳаллий муолажа усуллари ҳам олиб борилади. Соч оқаришини тўхтатиш учун шифокор йилига икки марта А, С, Е витаминлари, рибофлавин моддаси ва фолий кислотасини тавсия этади.

Уйдаги муолажалар

Уй шароитида бир қатор фойдали ва табиий муолажаларни бажариш мумкин.

Мисол учун:

* 80 мл кунжут ёғи билан 50 мл эфир мойини аралаштириб, оғзи маҳкам ёпиладиган идишга соласиз. Бу аралашма 1 ой музлатгичда сақланиши керак. Малҳам тайёр бўлгач, соч илдизларига суртилади. 15 дақиқа ўтиб илиқ сувда ювилади. Муолажани 14 кун давомида ҳар куни такрорлаш керак.

* Оддий сариёғ таркибидаги минераллар ҳам соч оқариши жараёнини секинлаштириб, ранг бериш хусусиятига эга. Сариёғни эритиб, соч илдизига уқаловчи ҳаракатлар билан суртиш лозим. Муолажани ҳафтада икки марта такрорлаш тавсия этилади;

* Қора чой соч оқаришини тўхтатишда самарали воситалардан бири. Аччиқ дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштириб, соч илдизидан бошлаб учигача суртилади. Тезроқ ва яхши натижага эришиш учун бу муолажани ҳар куни такрорлаш мумкин;

* Ярим стакан пиёз пўстлоғига 250 мл иссиқ сув қуйиб, 20 дақиқа давомида қайнатилади, совутиб, сузиб олингач, 1 ошиқ глицерин қўшилади. Ва муолажа уч ҳафта давомида ҳар куни такрорланади.

Дори препаратлари билан даволанишда, албатта, дерматолог, трихолог шифокорлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Чунки сочларнинг эрта оқаришига қарши қабул қилинган дорилар беморда кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабаб, мазкур муаммо сизни хавотирга солиши билан тиббиёт мутахассиси қабулига боринг ва унинг тавсиясига кўра, умумий қон таҳлилини топширинг. Таҳлил натижаси беморнинг организмида рўй бераётган ўзгаришларни кўрсатиб, эрта соч оқаришининг сабабларини аниқлашда ёрдам беради. Касалликни даволашда, аввало, ички тараф (ичга қабул қилинадиган дори-дармонлар)дан, кейин эса ташқи томонлама муолажа қилинса, яхши натижага эришиш мумкин. Шифокор сифатида яна бир маълумотни айтсам, эрта соч оқаришининг аниқ даволаш муддати белгиланмаган. Муолажа бемордан итоаткорликни талаб этади. Чунки даволаш босқичма-босқич олиб борилиши шарт.

Манба: Darakchi.uz

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
300
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
229
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика