Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қарздор ойлар давомида 10 миллион 723 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги боис, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Р.К ҳуқуқбузарлик моҳиятини тушуниб етди ва турмуш ўртоғига 10.723.000 сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.
М.Тошбулова Давлат ижрочиси