Металл идишлардаги ичимликларни рақамли маркировкалашда инновациялар - кодларни қўллашнинг лазер усули жорий этилди

Металл идишлардаги ичимликларни рақамли маркировкалашда инновациялар - кодларни қўллашнинг лазер усули жорий этилди
Янгиликлар / Иқтисодиёт
10:09, 10 апрель 2025
23
0
Металл идишлардаги ичимликларни рақамли маркировкалашда инновациялар - кодларни қўллашнинг лазер усули жорий этилди

Яқинда бир жойда меҳмондорчиликда ўтиргандик, табиийки дастурхон ноз-неъматлар билан тўла, шулар қаторида турли газланган ва газланмаган ичимликлар ҳам бор эди. Суҳбат айланиб, қиммат брендли газли ичимликларни сохталари ҳам чиқиб қолаётганига бориб тақалди. Дарров телефонимни олдимда, Asl Belgisi иловасидан фойдаланиб, ичимликларнинг маркировкасидан ишлаб чиқарилгани ҳақидаги ҳамма маълумотларни билиб бердим.

Жуда қулай нарса чиқди шу илова – дори-дармондан тортиб, маиший техникагача қаерда ишлаб чиқарилган, қачон ишлаб чиқарилган ва яроқлилик муддати қачонгача, ҳаммасини билиб олиш мумкин. Камига, ҳафта бошида «CRPT TURON» компанияси ташкил қилган пресс-турда маркировкалаш жараёни билан ҳам танишиб олиш имкониятига эга бўлдик.

Матбуот сафари  «EURASIA BOTTLERS» МЧЖга тегишли алюминий идишларда ичимликлар ишлаб чиқарувчи заводга ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари, шунингдек, «CRPT TURON» миллий маркировкалаш тизими оператори вакиллари иштирок этди.

Пресс-турнинг асосий мақсади – лазерли босиб чиқариш усули билан металл идишларга маркировкани қўллаш ускунасининг ишлашини кўрсатиш бўлди.

Тур доирасида иштирокчилар «EURASIA BOTTLERS» МЧЖ заводида рақамли маркировка каби замонавий технологиянинг жорий этилиши билан танишдилар. Иштирокчилар маркировкалаш конвейердан дўконгача бўлган барча босқичларда маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини қандай назорат қилиш имконини беришини билиб олдилар. Ушбу технология контрафактга қарши курашишга ёрдам беради, маҳсулотлар сифатини кафолатлайди ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилади.

«CRPT TURON» мутахассислари ишлаб чиқарувчи вакиллари билан биргаликда замонавий ускунанинг ишлашини амалда намойиш этдилар, Data Matrix кодларини қўллашнинг асосий талаблари ва хусусиятлари, маркировка кодларини лазерли қўллаш усулининг афзалликлари ҳақида сўзлаб бердилар. «Asl Belgisi» мобил иловаси ёрдамида меҳмонларга маҳсулотларнинг сифат стандартларига мувофиқлиги ва асллигини қандай текшириш мумкинлиги кўрсатилди.

Пресс-турда алюминий идишлар қопқоғини маркировкалаш учун лазер ускуналарини етказиб бериш билан шуғулланувчи «Kallisto» компаниялар гуруҳи мутахассислари ҳам иштирок этди. Компания раҳбари лазерли ўймакорлик – замонавий ва самарали усул эканлиги ҳақида батафсил маълумот бериб, йиғилганларнинг саволларига жавоб берди. Хусусан, компания ускуналари соатига 80 минг идишгача маркировкалаш имкониятига эга экани ва аллақачон Россиянинг алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарида муваффақиятли қўлланилаётгани таъкидланди.

Мухбирлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш ва маркировкалаш жараёнида шахсан иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларнинг биринчи гуруҳи учун мажбурий рақамли маркировка 2024 йил 1 мартдан, алюминий идишларда сотиладиган маҳсулотлар учун эса 1 августдан бошланди. Уни жорий этиш жараёни бироз мураккаброқ бўлиб, ишлаб чиқарувчиларни мослаштириш ва кодларни киритишнинг мақбул усулини танлашни талаб қилди. Илғор ечимлардан бири лазерли қўллаш бўлиб, у маркировканинг юқори даражадаги чидамлилигини таъминлайди. Лазерли қўллаш аниқ, мустаҳкам кодларни яратиш имконини беради, бу эса уларни ишончли ўқилишни таъминлайди. Мажбурий маркировкани жорий этиш бозор шаффофлигини ошириш, истеъмолчиларни контрафактдан ҳимоя қилиш ва ҳалол рақобат муҳитини яратишга қаратилган.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар Солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот: Бахмалдаги амалий натижалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 март куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти мамлакатда...
16.04.25
6
0
АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди
АҚШ давлат департаменти хориж давлатлари, хусусан, собиқ иттифоқ мамлакатлари учун ажратиб келинган айрим «бефойда»...
16.04.25
3
0
Топ рейтинг www.uz 18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика