Ўзбекистон камбағалликни йўқотиш учун Япония билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон камбағалликни йўқотиш учун Япония билан ҳамкорлик қилади
Иқтисодиёт
14:11, 16 апрель 2022
515
0

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча, 15 апрель куни видеоконференция шаклида ўтган «Марказий Осиё + Япония» ташқи ишлар вазирларининг 8-йиғилишида Япониянинг «Бир қишлоқ – битта маҳсулот» дастури асосида камбағалликни қисқартириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Тадбирда Япония, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари вакиллари ва ташқи ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этган.

Йиғилиш кун тартибида Марказий Осиё мамлакатлари ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, хусусан, коронавирус пандемиясига қарши курашиш, чегара назоратини кучайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.

Сардор Умурзоқов ўз чиқишида қуйидаги таклифларни билдирган:

  • рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратни ривожлантириш;
  • Япония технологиялари ва ноу-хауларини жорий қилиш;
  • «яшил иқтисодиёт»ни илгари суриш;
  • иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиш;
  • «Бир қишлоқ – битта маҳсулот» дастури асосида камбағалликни қисқартириш бўйича қўшма дастурни ишлаб чиқиш;
  • «Марказий Осиё учун «Яшил кун тартиби» минтақавий дастурини илгари суриш;
  • IT соҳасида ўқитиш ва малака ошириш хизматлари билан минтақа қамровини кенгайтириш;
  • 2020 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Япония рақамли университетини Марказий Осиё рақамли университетига айлантириш.

Маълумот ўрнида: «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг асосий вазифалари сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, Япония ва япон компанияларининг Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаш, минтақа давлатлари билан маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан иборат. Кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сиёсий мулоқот, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, интеллектуал мулоқот, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва инсон капитали алмашинувидир.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
106
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
103
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика