Жиззах шаҳрида тўланмаган 286 млрдлик кредит қарзлари ундириб берилди
Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан, маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.
Маълумки, банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.
Бюронинг Жиззах шаҳар туман бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида 3176 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 285,9 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.
Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 162 та 92,5 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 141 та 54,8 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.