Кредит шартномасини бекор қилиш

Кредит шартномасини бекор қилиш
Янгиликлар
16:21, 14 декабрь 2023
1 563
0

Кредит шартномасини бекор қилиш нима эканлигини кўриб чиқишдан олдин, кредит шартномасига қонунчиликдаги берилган тушунчага тўхталиб ўтсам.

Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади.

Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади.

Кредит шартномаси икки йўл билан бекор қилиниши мумкин: томонларнинг келишуви ва суд қарори билан (Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг  382-моддасига биноан).

Шартнома бекор қилинган тақдирда, мажбуриятлар, қоида тариқасида, томонларнинг уни бекор қилиш тўғрисидаги келишуви тузилган пайтдан бошлаб, шартнома судда бекор қилинган тақдирда – тегишли суд қарори кучга кирган пайтдан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.

Томонларнинг келишуви билан кредит шартномасини бекор қилиш

Томонларнинг келишуви билан шартномани бекор қилиш тартиби қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича қарзни тўлаганлигига ва унинг амал қилиш муддати тугаганига қараб фарқланади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг бекор қилиниши, кредит шартномасини муддати тугагандан сўнг уни бекор қилиш тартиби унинг остида қарзнинг мавжудлиги ёки йўқлигига боғлиқ.

Агар қарз тўланган бўлса кредит қарзи тўлиқ тўлангандан сўнг, кредит шартномаси тўғри бажарилганлиги сабабли автоматик равишда бекор қилинади. Сиз қўшимча ҳужжатларни имзолашингиз шарт эмас, масалан, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ариза, кредит шартномасига қўшимча шартнома.

Агар қарз тўланмаса қарз тўлиқ тўланмаган кредит шартномасининг амал қилиш муддати тугаши фактининг ўзи шартномани бекор қилмайди. Бундай ҳолда, агар қарз олувчи кредит шартномасини бекор қилмоқчи бўлса, асослар мавжуд бўлса, у судга даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатлар рўйхати билан мурожаат қилиши керак.

Кредит шартномасини судда бекор қилиш

Қарз олувчининг илтимосига биноан шартнома суд қарори билан бекор қилиниши мумкин.

Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.

Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддаси)

 

Ж.Халимова - ФИБ Жиззах туманлараро суди судьяси 

 

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика