Инстаблогер «Asad Algo»нинг ўлими сабаби маълум қилинди

Инстаблогер «Asad Algo»нинг ўлими сабаби маълум қилинди
Ҳодисалар
20:49, 20 июль 2023
8 430
0

Аввалроқ инстаблогер «Asad Algo» вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББ тафсилотларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 19 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига 2002 йилда туғилган Арзикулов Асадбек (ижтимоий тармоқларда «Asad Algo» тахаллуси билан танилган) «Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош субдурал гематомаси, бўйин соҳаси қонталаши, иккала тиззаси ва иккала тирсагида кўкарган жароҳатлари» билан мурожаат қилган. Шифокорлар томонидан бу ҳолат ҳақида зудлик билан ИИОга хабар берилган.

Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманидаги боғлардан бирида 1997 йилда туғилган Абдулазиз И. таниши Асадбек А. билан ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан, натижада Асадбек А. тан жароҳати олган. Сўнг улар ўзаро келишиб олганлиги сабабли тарқалишган. Мазкур ҳолат юзасидан Асадбек А. ИИОга, шунингдек тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.

19 июль куни Асадбек А.нинг тоби қочганлиги сабабли шифохонага олиб борилган ва унинг бош қисмида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан Асадбек А. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
295
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
224
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика