Андижонда соҳта ИИБ терговчиси қўлга олинди

Ҳодисалар

Олинган тезкор маълумотга асосан, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз ҳавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими ҳамда жиноят қидирув бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Ўзини ИИБ ходими “Сардор” деб таништирган шахс бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина тўҳтатиб текшириб кўрилганида, автомашина салони ва юкхонасида фуқаро Э.Ғ га тегишли бўлган 1 дона пластик карточка, қўрқитиш йўли билан Э.Ғ номидан ёзилган тушунтириш хати борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида, ўзини вилоят ИИБ да терговчи бўлиб ишловчи “Сардор” деб таништирган шахс, аслида фуқаро А.А эканлиги, ички ишлар идоралари тизимида эса умуман фаолият юритмаслиги маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро А.А га нисбатан 2019 йилнинг 16 август куни Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 2019 йилнинг 17 август куни фуқаро А.А Ўзбекистон республикаси ЖК 165-166 моддалари билан судда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, шу кундан бошлаб унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўланилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Бугун Зарбдор тумани Андижон маҳалласида "Миллатлар дўстлиги" байрами кенг нишонланди. Ушбу тадбир турли миллат ва элат...

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....