Қамчиқда Damas билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Ҳодисалар
Қамчиқ довонида Тошкентга қараб ҳаракатланаётган Damas ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тан жароҳати олган икки ҳайдовчи ҳам шифохонага етказилган.
20 октябрь куни соат 01:20 атрофида А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 224 кмда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
«Водий- Тошкент» йўналишда ҳаракатланган ISUZU русумли юк машинаси ҳамда Damas русумли автотранспорти тўқнашган. Оқибатда юк машинаси йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан «Бешқўл» навбатчилик масканидан қутқарувчилар, йўл патрул хизмати ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб боришган. Икки транспорт воситаси ҳайдовчилари воқеа натижасида тан жароҳати олгани аниқланган ва Поп тумани марказий шифохонасига олиб кетилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги тарқалишининг жаҳон ҳамжамиятига таъсирини баҳолаш учун фавқулодда...

Зокиров Алишер Исомиддинович - вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари...