ФҲДЁга ташриф буюрувчиларнинг 70 фоизи болалари туғилишини қайд этишган
Ш.Рашидов туманида 224.5 минг киши истиқомат қилади. Аҳоли сони кун сайин ортиб бормоқда.
Туман ФҲДЁ органига мурожаат қилувчиларнинг 70 фоизи туғилишни қайд этиш учун ташриф буюради.
Маълумотларга кўра жорий йилнинг октябр ойига қадар жами 4 730 нафар чақалоқларнинг туғилиши қайд этилган. Шундан 2 463 нафари ўғил бола, 2 267 нафари қиз бола.
Бундан ташқари оиладаги вазият, лоқайдлик натижасида 16 ёшгача боланинг туғилиши муддатидан ўтиб қайд этиш холатлари ҳам мавжуд бўлиб бу борада 33 та ариза келиб тушган. Барчаси қонуний тартибда расмийлаштирилган. 16 ёшдан ошган боланинг туғилиши муддатидан ўтиб қайд этиш эса 1 тани ташкил этмоқда.
Оталикни белгилаш юзасидан 231 та, фарзандликка олиш бўйича 13 та мурожаат қаноатлантирилган.
Янги оилалалар сони туманда 2 045 тага етди. Никоҳи ажрим билан якун топганлар 115 та. Ўлим холати бўйича 821 та гувоҳнома расмийлаштирилган.
Дилноза Норқулова
Ш.Рашидов туман ФХДЁ бўлим мудираси