2020 йилда Форишда тадбиркорлар сони 1 219 тага кўпайди
Фуқаролар у ёки бу масалада кундалик ҳаётда бир марта бўлсада Давлат хизматлари марказига ташриф буюради.
Жорий йил пандемия сабаб бир неча ойлар давомида карантин чекловлари жорий этилган вақтда ҳам туман (шаҳар) ДХМлар фаолиятини тўхтатмади. Вилоят бўйича 9 ой давомида жами 224.883 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 4.368 таси сайёр тартибда амалга оширилган.
Вилоятда ҳудуди жиҳатдан энг катта Фориш туман ДХМ аҳолига 15 620 та давлат хизмати кўрсатди.
1 457 та мурожаатлар электрон рақамли имзо калитини олиш юзасидан бўлиб, мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилган. Кейинги ўринни кадастр паспортини шакллантириш юзасидан 1 075 та ариза қаноатлантирилган.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, тумандан анча олис манзиллар бор. Шу вақтга қадар “Омонкелди” ва “Дарбоза” МФЙда очилган ДХМ филиаллари фаолият юритиб келаётган эди. Эндиликда уларнинг сони яна биттага кўпайди. “Яссикечув” МФЙда яшаётган аҳолининг яшаш манзили, масофасини инобатга олган холда сентябрь ойида филиал ташкил этилди. Аҳоли ортиқча маблағ сарф этиб туман марказига бориб ўтиришига ҳожат қолмади. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили том маънода бугун ўзини тўла-тўкис намоён этмоқда.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати