Арнасойда 9 ойда 28 ажрим, 281 та никоҳ қайд этилди
Арнасой туманидаги 13 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, аҳоли сони 46 минг 300 нафарни ташкил этади. Туманда 6 510 та хонадонлар мавжуд. Ўзбек, қирғиз, қозоқ, тожик ва бошқа миллат вакиллари аҳил-иноқликда умургузаронлик қилишади.
Энг муҳими бу ерда ўзга миллат вакиллари бир-бирлари билан қуда-андачилик ришталарини боғлашган. Бу ўз навбатида бир-бирини хурмат қилиш, икки миллат ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тотувликни таъминлайди десак муболаға бўлмайди.
Арнасой туманида 2019 йилда 1 094 та далолатнома ёзувлари қайд этилган, 2020 йилда бу рақам 1 172 тани ташкил этмоқда. ФҲДЁ бўлимига аҳолининг мурожаати ўтган йилгига нисбатан жорий йилда 78 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.
Яна бир маълумот, Арнасой туман ФХДЁ бўлими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига архивда сақланаётган қоғоз ҳужжатларни электрон базага жойлаштириш ишларини якунлаб бўлган.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати