Ўзбекистонда ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш кечиктирилгани учун энди жарима белгиланмайди

Ўзбекистонда ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш кечиктирилгани учун энди жарима белгиланмайди
Янгиликлар
14:29, 03 октябрь 2019
1 813
0
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сон қарори мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб фуқаролар ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш ва таъмирлатиш учун ўзлари олиб бормасликлари таъкидланди. 
- «Қиёслаш билан боғлиқ муаммолар кўп кўзга ташланаётган эди. Чунки айрим ҳолларда «Энерготаъминот» ходими келиб вақтида қиёсловдан ўтмабди, деган мазмунда жаримага тортиб кетарди. Фуқаролар ҳисоблагични кўтариб ўзлари мутасадди ташкилотларга қиёслов учун бориши ҳам кўпчилик учун ёқимли ҳолат эмас эди.  Энди эса «Энерготаъминот» огоҳлантиргандан сўнг фуқаро ишини битта электрон буюртма юбориш орқали ҳал қилади. Буюртмани ўзи онлайн юбора олмаганлар эса Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. Ва у ерда фуқаронинг номидан ариза тизимга киритиб берилади. Ҳисоблагични ечиш, қиёслаш, уни ўрнатиш энергия таъминот корхоналари зиммасига тушади», - дея ушбу имкониятнинг мазмуни ҳақида маълумот бериб ўтди Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси мутахассиси Фарҳод Ваққосов.
Бундан ташқари, агар ҳисоблагичларда носозлик қайд этилиб, фуқаро ариза берадиган бўлса, энергия етказиб берувчи ташкилотлар уни алмаштириш ёки тузатиш каби ҳолатларнинг барчасига тўлиқ жавобгар бўладилар.
Янги ўзгаришларга мувофиқ қиёслашдан ўтказиш муддати  1 ноябрдан узайтирилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра, фуқаролар ҳар 8 йилда (илгари 4 йилда эди), тадбиркорлар 4 йилда (олдин 2 йилда), янгича тизим асосида ҳисоблагич ўрнатганлар эса 10 йилда 1 марта ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказишлари керак бўлади.
Қиёсловдан ўтказиш учун фуқаро бир марта тўлов қилади. Шунинг ўзи билан ҳисоблагични таъмирлаш ёки алмаштириш каби зарур амаллар бажарилади. Агар қиёслов муддати ўтган бўлса ҳам, ҳеч ким уни олдингидай жаримага тортмайди.
Шунингдек, семинарда ҳозир Давлат хизматлари марказларига келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий фоизи ҳисоблагичлар билан боғлиқлиги, 1 ноябрдан ишга тушадиган янги тизим эса ташкилотнинг ишини осонлаштириш ва имижини яхшилашга ёрдам бериши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Адлия вазирлиги ДХА Жиззах вилоят бошқармаси
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
296
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
225
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика