Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари ҳамда иккита туманга ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари ҳамда иккита туманга ҳокимлар тайинланди
Янгиликлар
21:08, 26 октябрь 2019
1 792
0
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Йиғилишни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.
Йиғилишда шу пайтгача Зарбдор тумани ҳокими бўлган Ашурматов Ойбек Шодмонқулович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ойбек Ашурматов Зарбдор тумани ҳокими сифатида 2018 йил 13 августдан буён ишлаб келаётган эди.
Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан унинг ўрнини Маҳмуд Холбўтаев эгаллади.
Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги сессияда 2018 йилнинг 29 октябрдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович туман ҳокими этиб таништирилди.
Шунингдек, Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб 2013 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Рўзиев Зафар Шаропович тайинланди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
113
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
106
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика