Туҳмат ва ҳақорат учун жазо бор

Туҳмат ва ҳақорат учун жазо бор
Жамият
15:42, 12 июнь 2019
1 636
0

Жорий йилнинг май ойида “You Tube” ижтимоий тармоғида “Каримовнинг ҳукумати мухолифат фаолининг жонига қасд қилганди, Зомин ҳокими унинг номига қасд қилди...ми” номли видеоматериал тарқатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида видео чиқиш муаллифи фуқаро Малоҳат Эшонқулова томонидан “...Қозиман дегани қўлингга термулиб туради...”, “...Илинган исдан умидвор арвоҳдек ўтирган қозиларга...”, “...бу нафс қуллари, жиғилдон овворалари...” каби бир қатор ибораларни ишлатиб, суд ва ҳокимлик вакилларини обрўсизлантиришга уринилганлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар тергов органларига топширилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 3 июнь куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139- моддаси, 3- қисми, “а” банди ҳамда 140- моддаси, 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу ҳуқуқий меъёрлар туҳмат қилиш ва ҳақорат қилишга оид жиноятларни назарда тутади.

Жиззах вилояти ИИБ

ахборот мультимедиа гуруҳи.



скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жаримани тўламаган автотранспортлар жарима майдонида Жаримани тўламаган автотранспортлар жарима майдонида
Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига алоҳида эътибор талаб қилинади. Лекин...
27.11.23
72
0
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг  ҳаёт дахлсизлиги  ҳуқуқи қандай ифодаланган Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи қандай ифодаланган
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 30-моддасига кўра ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога...
24.11.23
49
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика