Саид-Абдулазиз Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг танасида бирор-бир қийноқ аломатлари аниқланмади

Саид-Абдулазиз Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг танасида бирор-бир қийноқ аломатлари аниқланмади
Янгиликлар
07:50, 11 июнь 2019
1 659
0
 
Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) содир этганликда гумон қилиниб ушланган ва ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган эди. 12 май куни ДХХ Тергов бошқармаси томонидан у жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали томонидан ўтказилган 16 майдаги хулосасида Саид-Абдулазиз Юсуповда қон-томир касаллиги аниқланган бўлса-да, айбланувчининг саломатлиги ҳолати унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўлланилиши ва тергов ҳаракатларида иштирок этишига тўсқинлик қилмаслиги кўрсатилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, айбланувчи Саид-Абдулазиз Юсуповнинг онаси Ж.Бакаева 7 июнь куни Бош прокуратура раҳбарияти қабулида бўлиб, тергов жараёнида ўғли жисмоний қийноққа солинаётганлиги ҳақида мурожаат қилган ва ўғлини унинг ҳимоячиси иштирокида тиббий кўрикдан ўтказишни сўраган (аввалроқ Юсупов ўз адвокатига уни «уравериб, ичини тўкиб ташлашгани»ни айтгани ҳақида хабарлар чиққанди).

8 июнда Бош прокуратура томонидан ҳимоячи А.Шаймардонов ва тергов устидан назорат олиб борувчи прокурор Д.Раҳматуллаев иштирокида мутахассис-шифокорларни жалб қилган ҳолда айбланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилганда унинг танасида бирор-бир тан жароҳати ёки қийноқ аломатлари аниқланмади.

«Саид-Абдулазиз Юсупов ўз ҳимоячиси А.Шаймардонов иштирокида ихтиёрий берган ёзма тушунтиришида унга нисбатан тергов жараёнида ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини, ҳозирда касаллиги бўйича тегишли дори воситалари ва тиббий муолажаларни ўз вақтида олаётганлигини билдирди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
38
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика